Aleksandr Radishchev
Александр Николаевич Радишчев [1749.20(31).8, Москва — 1802.12(24).9, Петербург] — рус ёзувчиси ва файласуфи. Петербургдаги Пажлар корпуси (1762—66) ва Лейпсиг университетининг ҳуқуқшунослик факултети (1766—71)да ўқиган. Радишчев дунёқарашининг шаклланишида франсуз маърифатпарварларининг асарлари муҳим аҳамиятга эга бўлган. 1771-йилда Радишчев Сенатга протоколчи этиб тайинланган ва шу вақтда Маблининг „Юнон тарихи ҳақида ўйлар“ китобини рус тилига таржима қилган. 1773—75 йилларда дивизия прокурори бўлиб ишлаган, Пугачёв қўзғолони шафқацизлик билан бостирилгач (1775), истеъфога чикиб, турли жойларда хизмат қилган. 80-йилларда рус маърифатпарварлари ҳаракати қизғин туе олганда Радишчев улар билан ҳамкорлик қилган. Унинг рус халқи тарихи бўйича мушоҳада ва мулоҳазаларининг маҳсули сифатида „Ломоносов ҳақида сўз“ (1780), „Дўстимга хат“ (1782, Пётр 1 ҳайкалининг очилиши муносабати билан) макрлалари, „Эркинлик“ қасидаси (1783) ва бошқа асарлари майдонга келган. 1790-йил эса Радишчев ижодининг „гултожи“ — „Петербургдан Москвага саёҳат“ асари Радишчевнинг ўз босмахонасида 650 нусхада чоп этилган. Аммо китоб мусодара этилиб, Радишчевнинг ўзи Сибирга сургун қилинган. Радишчев Екатерина ИИ вафотидан кейин озодликка эришиб (1796), отасининг Немсово қишлоғидаги қўрғонига кўчиб борган. 1801-йил эса у крнунлар тузиш комиссиясига ишга жалб этилган. Радишчев „Петербургдан Москвага саёҳат“ асарида ХВИИИ аср охири рус воқелигидаги ижтимоий зиддиятларини теран очиб берган. Радишчевнинг бу ва бошқа асарларидаги инқилобий руҳ совет даврида юқори баҳоланган ва Радишчев совет мафкурасининг байрокдорларидан бирига айланган[1].
| Александр Радишчев |
|---|
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Александр Радишчевга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |