Aleksandr Samutali
Александр Сергеевич Самутали (1928.22.9, Қирғистон, Пржевалск шаҳри 2005.31.1,Тошкент) - агроном-иқтисодчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1988), иқтисод фанлари доктори (1972), профессор (1977), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги Фанлар академияси академик (1991). Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тугатган (1952). Союз НИХИда катта илмий ходим, бўлим мудири (1956—60), Ўрта Осиё иқти-содиёт ва қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти бўлим мудири (1960—64), директор ўринбосари (1965—76), ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими раиси ўринбосари (1976—91). Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги Фанлар академияси вице-президенти (1991—92), Республика қишлоқ хўжалиги илмий-и. ч. маркази бош илмий котиби (1993—98) 1998-йилдан шу Марказга қарашли Ўзбекистон бозор ислоҳотлари илмий тадқиқот институтида етакчи илмий ходим. Илмий ишлари пахтачиликда агротехника тадбирлари самарадорлигини иқтисодий асослаш, меҳнат унумдорлиги, капитал маблағлар самарадорлигини ошириш, қ.ҳ. маҳсулотларига нарх белгилаш, агросаноат интеграцияси, Ўзбекистон аграрсаноат мажмуида илмийтехника тараққиёти истиқболларига бағишланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |