Александр Вячеславович Шадрин (1988-йил 4-сентябр, Бўка тумани, Ўзбекистон ССР, СССР – 2014 -йил 21-июн, Тошкент, Ўзбекистон) – рус миллатига мансуб ўзбек футболчиси. Тошкентнинг „Локомотив“ клуби ва футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси.

Александр Шадрин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александр Вячеславович Шадрин
Таваллуд санаси 4-сентябр 1988-йил
Таваллуд жойи Бўка тумани, Ўзбекистон ССР СССР
Вафот санаси 21-июн 2014-йил(2014-06-21)
(25 ёшда)
Вафот жойи Тошкент, Ўзбекистон
Бўйи 1.82 м
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Машъал
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2010—2011 Машъал 19 (1)
2011 Навбаҳор Наманган 19 (4)
2012—2014 Локомотив Тошкент 37 (7)
Миллий терма жамоа‡
2011—2014 Ўзбекистон 4 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2014-йил 23-июн учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2014-йил 23-июн учун)

Фаолияти

Александр Шадрин профессионал фаолиятини 2006-йилда „Маш’ал“ жамоаси таркибида бошлаган. Шадрин „Газчилар“ жамоаси таркибида оралиқда уч мавсум ўйнаган ва шу вақт ичида у 34 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган[1]. 2011-йилнинг баҳорида у Наманганнинг „Навбаҳор“ клубига ўтган ва мавсум давомида ўн тўққизта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урган[2]. Шадриннинг „Навбаҳор“даги ўйини чоғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари, хусусан, Вадим Абрамов эътиборини унга қаратган.

2012-йил бошида Александр Шадрин Тошкентнинг „Локомотив“ клуби билан шартнома имзолаган. Бу унинг фаолиятидаги сўнгги клуби бўлган. „Локомотив“ таркибида у икки ярим мавсумда ўттиз еттита ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урган.

Терма жамоадаги фаолияти

2011-йил 1-июн куни Александр Шадрин футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Украинага қарши ўйинда дебют қилган[3]. 2012-йилнинг 29-феврал куни терма жамоадаги сўнгги ўйинида 2014-йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсида Япония терма жамоаси дарвозасига биринчи ва сўнгги голини киритиб, Ўзбекистон терма жамоасига Япония термаси устидан муҳим ғалабани олиб келган. Умуман олганда, Александр Шадрин терма жамоа сафида тўртта ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Халқаро майдондаги голлари

№ Сана Жой Рақиб Натижа Ҳисоб Мусобақа
1 2012-02-29 Тоёта стадиони Япония  Япония 0-1 0-1 2014 ФИФА жаҳон чемпионати саралаши

Ўлим

2014-йил 21-июндан 22-июнга ўтар кечаси Александр Шадрин Тошкентдаги клиникалардан бирида вафот этган[4]. Маълумотларга кўра, ўлимга ошқозон яраси ёки панкреатит сабаб бўлган[5][6][7][8].

Ютуқлар

  • 2Kumush medal sovrindori Ўзбекистон чемпионати кумуш медал соҳиби: 2013-йил

Манбалар

  1. ↑ „Узбекистан - А. Шадрин - Профиле wитҳ неwс, cареэр статистиcс анд ҳисторй - Соccерwай“.
  2. ↑ „Александр Шадрин“.[сайт ишламайди]
  3. ↑ Александр Шадрин Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
  4. ↑ „Ушел из жизни Александр Шадрин - СПОРТС.уз“. 2015-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-январ.
  5. ↑ „Новости Узбекистана — Умер игрок „Локомотива“ Александр Шадрин“. 2015-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-июл.
  6. ↑ „Скончался нападающий сборной Узбекистана и столичного Локомотива Александр Шадрин — Новости Зарубежного футбола — Футбол — Спорт Маил.Ру“. 2015-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-январ.
  7. ↑ „ру:Умер игрок «Локомотива» Александр Шадрин“ (Руссиан). /ww.уздаилй.уз. уздаилй. Қаралди: 2014-йил 23-июн.[сайт ишламайди]
  8. ↑ „архив нусхаси“ (Руссиан). спорт.кг. спорт.кг. 2018-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-июн.

Ҳаволалар