Aleksandr Stepanov
Александр Иванович Степанов (1903.21.10 — 1981.10.12) Ўзбекистон халқ артисти (1950). 1924—45 йиллар Саратов, Архангелск, Хабаровск, Минск, Одесса театрларида ишлаган. 1946—58 йиллар Тошкентдаги М. Горкий номидаги рус драма театрида актёр. "Сердаромад жой"да Жадов, "Айбсиз айбдорлар"да Незнамов, "Акллилик балоси"да Чацкий,"Макр ва муҳаббат"да Фердинанд, "Ҳамлет"да Лаэрт, "Сўна"да Артур, "Тулки ва узум"да Эзоп каби роллари билан танилган. Гуцковнинг "Уриэл Акоста"даги Уриэл Акоста роли С. ижодининг чўққиси бўлди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |