Александр Андреевич Хомяков (1969 -йил 5-мартда туғилган) – совет ва россиялик собиқ профессионал футболчи, дарвозабон сифатида ўйнаган. Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси – „Бухоро“ клубида бош мураббий бўлиб ишлайди.

Александр Хомяков
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александр Андреевич Хомяков
Таваллуд санаси 1969-йил 5-март (1969-03-05) (57 ёш)
Таваллуд жойи СССР
Бўйи 189 cм (6 фт 2 1⁄2 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бухоро
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1987 Динамо Маҳачқалъа 5 (-)
1990 Динамо Маҳачқалъа 8 (-)
1990 Дагдизел Каспийск - (-)
1991 Сокол Саратов 15 (-)
1992 Сокол Саратов - (-)
1992—1995 Энергия Волжский 48 (-)
1996 Налчик Спартак 11 (-)
1997 Энергия Волжский 11 (-)
1998—1999 Диана Волжск 63 (-)
1999—2000 Қарабағ ФК 7 (-)
2000 Салют Саратов 12 (-)
2001 Оқжетпес ФК 6 (-)
2003 Спартак Ёшкар-Ола 32 (-)
2004—2007 Энергия Волжский 15 (-)
Бошқарган клублари
2010—2012 Маш’ал Академия
2013—2019 Машъал
2019—2020 Андижон
2020 Бухоро (ёрдамчи)
2021—2022 Машъал
2023—2025 Андижон
2025— Бухоро
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Каспийск шаҳридаги ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси. Профессионал фаолиятини 1987-йилда Маҳачқалъанинг „Динамо“ жамоасида бошлаган. 1991-йилда „Сокол-Саратов“ клубига ўтди. 1992-йилдан 1995-йилгача Волганинг „Торпедо“ жамоасида ўйнаган. Кейинчалик, „Налчик-Спартак“, „Диана Волжск“ ва „Салют-Саратов“ клубларида тўп сурган. 2001-йилда Қозоғистонга кўчиб, „Есил-Кокшетау“ клубида ўйнаган, 6 ўйинда 15 та гол ўтказиб юборган[1] ва тез орада клубни тарк этди. 2003-йилда Ёшкар-Оланинг „Спартак“ жамоасида ўйнаган. Фаолиятини Волга „Торпедо“ жамоасида якунлаган.

Мураббийлик фаолияти

Александр Хомяков мураббийлик фаолийтини Ўзбекистонда, Муборакнинг "Маш’ал Академия" жамоасида ёшлар футболчилиларга мураббийлик қилишдан бошлаган ва 2011-йилги мавсумда академиянинг асосий жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. 2013-йилги мавсум бошида академиядаги муваффақиятларидан сўнг Муборакнинг асосий жамоаси „Машъал“ клубининг бош мураббий сифатида тайинланган[2].

2014-йил ОФКнинг мураббийлик ПРО лицензиясини олган[3]. 2019-йилгача Муборакликлар бош мураббий сифатида фаолият олиб борган[4]. 2019-йилги мавсумнинг иккинчи қисмида „Андижон“ клуби билан шартнома имзолаган ва бош мураббий этиб тайинланган[5] 2020-йил мавсум бошида „Андижон“ клубида истеъфога чиқарилган[6]. Икки йиллик танаффусдан сўнг яна Муборакнинг „Машъал“ клубига бош мураббий сифатида қайтган[7]. 2022-йилги мавсум бошида ўз хохишига кўра бош мураббийликдан кетган[8].

2022-йилги мавсумда Андижон жамоасида мураббийлик қилган Виктор Кумиковга ёрдамчи сифатида ишлаган. 2023-йилги мавсум бошида Кумиков Қозоғистон жамоаларидан тушган таклиф сабабли „Андижон“ клубини тарк этган ва Хомяков бош мураббий сифатида тайинланган[9]. Хомяков қўл остида Андижон жамоаси 2024-йил 5-октябрда 2024-йилги Ўзбекистон кубоги финалида Навбаҳор жамоасини 3-2 ҳисобида мағлуб этган ва ўз тарихидаги дастлабки совринини қўлга киритган.

„Андижон“ клубининг 2025-йилги Ўзбекистон Суперлигасида кетма-кет 5 марта мағлубиятга учраганидан сўнг, бош мураббийликдан кетган[10].

2025-йилдан буён „Бухоро“ футбол клуби бош мураббийи.

Ютуқлар

Мураббий сифатида

Маш’ал
Андижон
Бухоро
  • Ўзбекистон Кубогида иккинчи ўрин: 2025

Манбалар

  1. ↑ Х ЧЕМПИОНАТ КАЗАХСТАНА ПО ФУТБОЛУ – 2001. ВИСШАЯ ЛИГА. ИГРАЛИ И ЗАБИВАЛИ
  2. ↑ „Агамуродов ва Саркисян "Машъал"га келмайди, Хомяков ўз ўрнида қолади“. 2022-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
  3. ↑ „Хомяков ва Саидов ПРО лицензияси соҳиби бўлишди“. 2022-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
  4. ↑ „Эшитдик-да! Хомяков "Машъал"ни тарк этмоқда“. 2022-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
  5. ↑ „Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи“. 2022-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
  6. ↑ „Мавсумдаги биринчи истеъфо“. 2022-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
  7. ↑ „Расман: Александр Хомяков "Машъал" устозига айланди“. 2022-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
  8. ↑ „"Машъал": Александр Хомяков ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилинди“. 2022-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
  9. ↑ „Расман: Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи!“. 2022-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
  10. ↑ Бреакинг! Александр Хомяков „Андижон“дан кетди

Ҳаволалар