Алексей Иванович Баксов (русча: Алексей Иванович Баксов; 1907-йил 18-март — 1986-йил 26-ноябр) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (22.07.1944).

Алексей Баксов
Файл:Алексей Баксов.жпг
Асл исми русча: Алексей Иванович Баксов
Таваллуди 18-март 1907-йил
Болшая Камишинка, Петровск тумани, Саратов вилояти
Вафоти 26-ноябр 1986-йил(1986-11-26)
(79 ёшда)
Москва, РСФСР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари Ички ишлар халқ комиссарлиги
пиёда аскарлар
Хизматдаги йиллари 1926-1972-йиллар
Унвони Sovet gvardiyasi general-polkovnik
Жанг/уруш Иккинчи жаҳон уруши
Мукофотлари

|||

|||

Ҳаёти

1907-йил 18-мартда Саратов вилояти Петровск туманидаги Болшая Камишинка қишлоғида туғилган. Мактабни тўлиқсиз ўрта маълумот билан тугатган. Тошкент паспорт столида ишлаган. 1926-йилда Тошкент шаҳар ҳарбий комиссарлиги томонидан Совет Армияси сафига чақирилди ва Тошкент шаҳрига кўчириб келтирилган Владимир Ленин номидаги бирлашган ҳарбий мактабга (ҳозирги Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти) юборилди[1].

1929-йил сентабрдан Ўш чегара комендатураси заставаси бошлиғи ёрдамчиси ва бошлиғи лавозимларида ишлаган. Босмачиларга қарши жангларда қатнашган. 1939-йил Михаил Фрунзе номидаги ҳарбий академияни битирган[2].

1941-йил июндан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Гвардия генерал-маёри Алексей Баксов 67-гвардия мотоўқчи дивизиясига (6-гвардия армияси, 1-Болтиқбўйи фронти) бошчилик қилди. Ўз дивизияси билан Витебскнинг шимоли-ғарбидаги душман мудофаасини ёриб ўтиб, Даугава дарёсини кечиб ўтди. Гвардия генерал-маёри Алексей Баксов бошчилиги остида 67-гвардия мотоўқчи дивизияси жанглари мобайнида 253 та аҳоли яшаш пунктларини озод этди ва душманнинг кўп сонли тирик кучи ҳамда техникасини йўқ қилди[3].

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1944-йил 22-июлдаги фармони билан „Дивизия қисмларини моҳирлик билан бошқарганлиги ва Ғарбий Двина дарёси кечувини таъминлаганлиги ва душманинг витебск гуруҳларини қўлга олишда кўрсатган жонбозлиги ва қаҳрамонлиги учун“, гвардия генерал-маёри Алексей Баксов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[4].

Урушдан кейин Алексей Баксов армияда хизматни давом эттирди. 1948-йил СССР ҚК Бош штаб академиясини тамомлади. СССР МВнинг турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Генерал-полковник Баксов 1972-йилда истеъфога чиққан. 1986-йили вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ wар-ҳероэс.уз. „БАКСОВ АЛЕКСЕЙ ИВАНОВИCҲ“.
  2. ↑ «На боевом посту» (журнал ВВ МВД СССР). „Баранов В. Он возрождал болгарскую армию“.
  3. ↑ Герои Совецкого Союза: Краткий биографический словар / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. — М.: Воэниздат, 1987. — Т. 1 /Абаэв — Любичев/. — 911 с. — 100 000 экз. — ИСБН оц., Рег. № в РКП 87-95382.
  4. ↑ wарҳероэс.ру. „Баксов Алексей Иванович“.