Aleksey Butakov

Алексей Иванович Бутаков (1816.19.2, Кронштадт — 1869-йил, 7-октябр, Швалбах, Германия) — рус денгиз сайёҳи, контрадмирал. 1840—42 йилларда "Або" транспорт кемасида дунё бўйлаб саёҳат қилган. 1848—49 йилларда Орол денгизида гидрографик текширишлар олиб борган. Ўз экспедицияси тўплаган материаллар асосида Орол денгизи ҳамда шу денгизда кемалар қатнови ҳаритасини тузиб, 1850-йилда нашр эттирган. Сирдарё қуйи оқимини (1855), Амударё делтасини (1859) текширган, Сирдарё ўрта оқимини тавсифлаган. 1857—59 йилларда Орол ҳарбий флотига қўмондонлик қилиб Хива хонлиги ерларини босиб олиш мақсадида уюштирилган рус ҳарбий экспедицияларида фаол қатнашган. Б. ўзининг тадқиқотлари билан Туркистон хонликларини босиб олинишига кўмаклашган. 1863-йилдан умрининг охиригача Болтиқ денгизида хизмат қилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |