Aleksey Grekov
Алексей Дмитриевич Греков (1873— 1957) — микробиолог ва эпидемиолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1940). Тиббиёт фанлари доктори (1935), профессор (1946). Ўрта Осиёда биринчи ўлка бактериология лабораториясини ташкил этган (1918). Лаб. улка бактериология институтига айлантирилгач (1921), Эпидемиология ва микробиология институти директори (1921—1931), 1938-йилдан умрининг охиригача Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти микробиология кафедрасининг мудири. Греков Эрон (1912) ва Ўрта Осиёда (1924—1928) улат (тоун) эпидемиясини тугатишда, чет элдан ўлат ўтишининг олдини олиш тадбирларини кўришда фаол қатнашган. Греков ич терлама ва вабога қарши ваксина, чечак детрити ишлаб чиқариш ташкилотчиларидан.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |