Алексей Валеревич Исаев (1974-йил 15-август, Тошкент, Ўзбекистон, СССР) – рус ҳарбий тарихчиси. Тарих фанлари номзоди. Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясининг Ҳарбий тарих институти ходими (2019-йилдан). Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг Ҳарбий иқтисодиёт тарихи маркази директори (2021-йилдан).

Алексей Исаев
Таваллуди 1974-йил 15-август (1974-08-15) (52 ёш)
Тошкент, ЎзССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Илмий даражаси Тарих фанлари кандиданти
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

Алексей Исаев 1974-йил 15-августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1987-йилдан Москвада истиқомат қилган.

Москва муҳандислик-физика институтининг кибернетика факултетини (тизим таҳлили бўлими) тамомлаган.

Алексей болалигиданоқ ҳарбий тарихга қизиққан ва бу уни „Горячий снег“ филмини томоша қилишга ундаган[1]. Ёшлигида М. Н. Свирин[2] таклифи билан архивлар, жумладан, Россия давлат ҳарбий архиви ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги марказий архивидаги ҳужжатлар билан ишлай бошлади.

Валеревич 2007–2010-йилларда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясининг Ҳарбий тарих институтида штатдан ташқари ходим бўлиб ишлаган. 2019-йил октябр ойидан Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясининг Ҳарбий тарих институтида катта илмий ходими бўлиб фаолият юрита бошлаган.

У Россия ФСБнинг Москва чегара институтининг Ватан тарихи кафедрасига номзод бўлган.

Исаев 2012-йилда М. А. Шолохов номидаги Москва давлат гуманитар университетида тарих фанлари номзоди, доцент Й. А. Никифоров илмий раҳбарлигида „Улуғ Ватан уруши бошланишида Жануби-Ғарбий ва Жанубий фронтларнинг жанговар ҳаракатлари: 22-июн – 1941-йил 9-июл“ мавзусида диссертация ҳимоя қилган[3].

2021-йил феврал ойидан Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг Ҳарбий иқтисодиёт тарихи маркази директори лавозимида ишлаган.

Алексей „Полигон“ журнали, „Независимоэ военное обозрение“ газетасидаги М. Э. Катуков, Захарова, И. Видера, Э. Макензена хотираларига бағишланган мақолалар муаллифи.

Алексей Исаев 25-июн 1971-йилда вафот этган.

Мукофотлари

Алексей Валеревич 1-даражали "Ватанга хизматлари учун" мадали билан тақдирлнган (2023-йил 25-август)[4].

Манбалар