Aleksey Shestakov
Алексей Михайлович Шестаков (1889.18.2, Калуж губерняси — 1958.12.5, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1957). Ижодий фаолиятини 1906-йил бошлаган: Россиянинг турли театрларида ишлаган. 1934-йилдан (яъни театрнинг очилиш кунидан) Максим Горкий номидаги рус драма театрида ишлаган. Шестаков образлари ёрқин ва аниқ талқини, нафақат ички, балки ташқи ифода воситаларига ҳам алоҳида эътибор бериши билан ажралиб турган. Фамусов (Александр Грибоедов, "Ақллилик балоси"), Мурзавецкий (Александр Островский, "Бўрилар ва қўйлар"), Пимон (Александр Пушкин, "Борис Годунов"), Клешч, Бессемёнов (М. Горкий, "Тубанликда", "Мешчанлар"), Крутицкий ("Ҳар тўкисда бир айб"), Серебряков, Гаев (Антон Чехов, "Ваня тоға", "Олчазор"), Пол Домби жаноблари (Чарлз Диккенс, "Домби ва ўғил") каби образлари билан шуҳрат қозонган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |