Алеутлар (ўзларини унанган деб атайдилар) — халқ, Алеут ороллари ва Аляска ярим орол (АҚСҲ), шунингдек Командор ороллари (Россия Федерацияси)нинг туб аҳолиси. Умумий сони 3 минг киши (1990), жумладан АҚШда 2 минг киши. Алеут тилида сўзлашади. Диндорлари асосан православлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил