Alex Quaison-Sackey
Алех Қуаисон-Саcкей (1924-йил, 9-август - 1992-йил, 21-декабр) — ганалик дипломат бо'либ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг президенти лавозимини эгаллаган биринчи қора танли африкалик эди.
| Алех Қуаисон-Саcкей | |
|---|---|
|
Қуаисон-Саcкей 1964-йил | |
| Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 19-президенти | |
|
Мансаб даври 1964-йил – 1965-йил | |
| Аввалгиси | Cарлос Соса Родригуэз |
| Кейингиси | Аминторе Фанфани |
| Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ганадаги вакили | |
|
Мансаб даври 30-июн 1959-йил – 1965 | |
| Президент | Кwаме Нкрумаҳ |
| Аввалгиси | Даниэл Чапман |
| Кейингиси | Фред Аркурст |
| Ташқи ишлар вазири (Гана) | |
|
Мансаб даври 1965-йил – 1966-йил | |
| Президент | Кwаме Нкрумаҳ |
| Аввалгиси | Кожо Боцио |
| Кейингиси | Жосепҳ Артҳур Анкраҳ |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
9-август 1924-йил Wиннеба |
| Вафоти |
21-декабр 1992-йил (68 ёшда) Аккра |
| Миллати | Гана |
| Сиёсий партияси | Халқ Конвенсияси партияси |
| Турмуш ўртоғи | Элсиэ Анниэ Бланксон |
| Болалари | Эгя, Нана, Аwо, Кwеку Бондзиэ, Ненйи (Нии) анд Яаба |
| Истиқомат жой(лар)и | Аккра |
| Касби | дипломат |
Ҳаёти ва та'лиими
Қуаисон-Саcкей Гананинг марказий минтақаларидан бири бо'лган Wиннебада туғилган[1]. Қуаисон-Саcкей ўрта та’лимни Ганада Марказий минтақасининг Cапе соҳилидаги Мфанципим мактабида олган ва Аккра яқинидаги Ачимота коллежида таҳсил олган. Сўнгра Қуаисон-Саcкей Буюк Британияга йўл олади. Оксфорд университетининг Эхетер коллежида фалсафа, сиёсат ва иқтисод бўйича таҳсил олди. Уни имтиёзли диплом билан тугатди. Гананинг дастлабки ташқи ишлар хизмати ходимларидан бири этиб тайинланганидан кейин, Лондон иқтисодиёт мактабида халқаро муносабатлар ва халқаро ҳуқуқ соҳаларида ҳам та’лим олди[2].
Дипломатик фаолият
Қуаисон-Саcкей 1959-йил 30-июндан 1965-йилгача Гананинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги иккинчи элчиси ва доимий вакили бўлиб ишлаган[3]. Қуаисон-Саcкей 1964-йилдан 1965-йилгача Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг раиси лавозимини эгаллаб, бу мансабга тайинланган биринчи қора танли африкалик бўлди. Шу даврда Қуаисон-Саcкей 1961-1965-йилларда Гананинг Кубадаги элчиси ва 1962-1964 йилларда Мексикадаги элчиси вазифаларини ҳам бажарган. 1965-йилда Қуаисон-Саcкей Гана ташқи ишлар вазири этиб тайинланди, аммо бу лавозимда бор-йўғи бир неча ой ишлади, чунки 1966-йил февралида президент Нкрумаҳ ҳокимиятдан ағдарилгач, у ҳам лавозимидан четлаштирилди. Қуаисон-Саcкей яна 1978-йилда лейтенант генерал Фред Акуффо бошчилигидаги Олий Ҳарбий Кенгаш томонидан Қўшма Штатлардаги элчи этиб тайинланган[1].
Сиёсат
Қуаисон-Саcкей Кwаме Нкрумаҳнинг Халқ конвенсияси партияси ҳукуматида ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Алех Нкрумаҳ билан Шимолий Ветнам сафарига борганида, ҳукумат 1966-йил 24-февралда лейтенант генерал Жосепҳ Артҳур Анкраҳ бошчилигидаги Миллий озодлик кенгаши, ҳарбий тўнтариш натижасида ағдарилган[1].
Вафоти
Қуаисон-Саcкей 1992-йил 21-декабрда Аккрадаги „Корле Бу Теачинг Ҳоспитал“да ўпка эмболияси туфайли 68 ёшида вафот этди[1].
Оиласи
Қуаисон-Саcкейнинг ота-онаси Алех Эммануэл Саcкей (1902-1972) ва Алберта Қуаисонлар эди. Алех Элсиэ Анниэ Бланксонга (1927-2003) турмушга чиқди[4]. Уларнинг олти фарзанди бор эди - марҳум Эгя, марҳум Нана, Аwо, Кwеку Бондзиэ, Ненйи (Нии) ва Яабалар. Уларнинг неваралари - Кwеси Аwенате, Кодwо, Нана, Эгя, Селасиэ ва Сена.
Китоблари
Кейинчалик Қуаисон-Саcкей 1963-йил май ойида Праэгер томонидан нашр этилган „Африcа Унбоунд: Рефлеcтионс оф ан Африcан Статесман“ номли китобида Гананинг дастлабки кунларидаги дипломатик масалалар билан боғлиқ тажрибалари ҳақида ёзган[5]. Ушбу китобда Қуаисон-Саcкей ўзининг „Негр“ - „Қоралик сифатининг қабул қилиниши ва тасдиқланиши" тушунчасини тавсифлайди. Бу барча қора танли халқларнинг қардошлик ма’навий алоқаларида психологик тушунча бо'либ қолади“[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Алех Қуаисон-Саcкей, Гҳанаиан Оффиcиал, 68“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1992-йил 31-декабр). Қаралди: 2010-йил 18-апрел.
- ↑ „АЛЕХ ҚУАИСОН-САCКЕЙ (ГҲАНА) ЭЛЕCТЕД ПРЕСИДЕНТ ОФ ТҲЕ НИНЕТЕЭНТҲ СЕССИОН ОФ ТҲЕ ГЕНЕРАЛ АССЕМБЛЙ“. Биограпҳй он Оффиcиал Wебсите. Унитед Натионс. Қаралди: 2010-йил 18-апрел.
- ↑ „Перманент Миссион оф Гҳана то тҳе Унитед Натионс - Паст Амбассадорс“. Унитед Натионс. 2009-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 28-апрел.
- ↑ „Алех Қуаисон Саcкей“. Генеалогй. [Анcестрй.cом]. Қаралди: 2010-йил 18-апрел.
- ↑ Қуаисон-Саcкей, Алех. Африcа Унбоунд: Рефлеcтионс оф ан Африcан Статесман. Неw Ёрк: Праэгер, 1963 — 180-бет. Қаралди: 2010-йил 18-апрел. [сайт ишламайди]
- ↑ Ҳеллман, Геофферй Т.. „Тҳе Талк оф тҳе Тоwн "Амбассадор фром Гҳана"“. арчивес. Тҳе Неw Ёркер (1963-йил 3-август). Қаралди: 2010-йил 18-апрел.