Алехандра Доwлинг (Александра Доулинг) - инглиз актрисаси, Алехандр Думаснинг "Уч мушкетёр" асари қаҳрамонлари асосида ББC Онеда яратилган "Мушкетёрлар" тарихий драмасидаги Қиролича Анне роли билан машҳур. У, шунингдек, ҲБО телеканалининг "Тахтлар ўйини" сериалидаги меҳмон сифатида ўйнаган роли - Рослин Фрей билан танилган.

Алехандра Доwлинг
Таваллуди 1990-йил 22-май (1990-05-22) (36 ёш)
Касби Актриса

Ёшлик

2012-йилда Доwлинг Оксфорд драма мактабини профессионал актёрлик дипломи билан тамомлаган[1].

Карера

2012-йилда Доwлинг телевизион дебютини Кара исмли друид қиз сифатида ББCнинг Мерлин фантастик драма сериясининг охирги фасли ўн биринчи қисми бўлган "Тҳе Драwинг оф тҳе Дарк" ("Қоронғулик чизмаси")да қилди[2]. У, шунингдек, Феэд Ме ва Cрйстал Фигҳтерс гуруҳининг "Лове Ис Алл И Гот" мусиқий клипида суратга тушган.

Доwлинг меҳмони ҲБО телеканалининг "Гаме оф Тҳронес" (“Тахтлар ўйини”) фантастик телесериалининг учинчи мавсумининг тўққизинчи эпизоди “Тҳе Раинс оф Cастамере”да Рослин Фрей ролини ижро этган[3]. Шунингдек, ИТВ телеканалининг Агатҳа Чристиэ'с Поирот (Агата Кристининг шу номдаги романи асосида) сериалининг ўн учинчи қисми "Элепҳанц Cан Ремембер"да рол ўйнаган. Ушбу эпизод 2013-йил 9-июн куни эфирга узатилган бўлиб, унда Зоэ Wанамакер, Ванесса Кирби ва Девид Сучет кабилар ҳам рол ижро этган[4].

Доwлинг, шунингдек, Жамес Cосмо ҳам иштирок этган "Ҳаммер оф тҳе Годс" эпик жанговар филмида Агнес - аёл бош ролини ўйнади. Филм режиссори Фаррен Блаcкбурн ва 2013-йил 5-июлда чиқарилган. Филм ўлаётган Викинг қироли ҳақида ҳикоя қилади: у ўғлини ўзининг катта акасини қидиришга жўнатади, бу уруғнинг яқинлашиб келаётган душман қўшинини мағлуб этишдаги ягона умид эди[5].

У ББC Оне телеканалида Алехандр Думаснинг 17-аср бошидаги франсуз сиёсий интригалари ҳақидаги “Уч мушкетёр ” романи асосида яратилган “Мушкетёрлар ” сериалидаги Қиролича Анне роли билан танилган[6].

Доwлинг 2015-йил 5-февралда Лондоннинг Жермйн Стреэт театрида очилган ва 2015-йил 28-февралда ниҳоясига етган Ст. Жоҳн Эмиле Cлаверинг Ҳанкиннинг “Тҳе Ласт оф тҳе Де Муллинс ” асарини Жошуа Стамп-Симоннинг саҳнага мослашмасида Бертҳани тасвирлаган[7][8].

Филмография

Филмлар
Йил Сарлавҳа Рол Изоҳлар
2013 Ҳаммер оф тҳе Годс Агнес
2017 Старбригҳт Аислинг
2022 (режалаштирилган) Эмилй Шарлотта Бронте Ишлаб чиқилмоқда
Телевизион
Йил Сарлавҳа Рол Изоҳлар
2012 Мерлин Кара Эпизод: "Тҳе Драwинг оф тҳе Дарк"
2013 Гаме оф Тҳронес (Тахтлар Ўйини) Рослин Фрей Эпизод: "Тҳе Раинс оф Cастамере"
Агатҳа Чристиэ'с Поирот Мариэ МcДермотт Эпизод: "Элепҳанц Cан Ремембер"
2014–2016 Мушкетёрлар Қиролича Анне Асосий рол
Театр
Йил Сарлавҳа Рол Театр
2015 Тҳе Ласт оф тҳе Де Муллинс Бертҳа Жермйн Стреэт театри
2016 И Ҳаве Беэн Ҳере Бефоре Жанет Ормунд Жермйн Стреэт театри
2016 Wҳиле Тҳе Сун Шинес Элизабетҳ хоним Роял Батҳ театри
2017 А Лиэ оф тҳе Минд Бетҳ Соутҳwарк Плайҳоусе
2018 Ричард ИИИ ҳамда Ромео ва Жулиэт Анна хоним ва Жулиэт Шекспирнинг Росе театри
2019 Васса Липа Алмеида театри

Ҳаволалар

  1. ↑ „Алехандра Доwлинг“. Тҳе Охфорд Счоол оф Драма (2012). Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  2. ↑ „'Мерлин': Неw эписоде 'Тҳе Драwинг оф тҳе Дарк' ревиэw“. Дигитал Спй (2012-йил 15-декабр). 2014-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июн.
  3. ↑ „'Гаме оф Тҳронес' cасц Рослин Фрей фор сеасон 3“. Ҳйпабле (2012-йил 11-ноябр). 4-март 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  4. ↑ „ТВ Траилер: 'Агатҳа Чристиэ'с Поирот: Элепҳанц Cан Ремембер' Он ИТВ“. ТВ Wисе (2013-йил 5-июн). 2014-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июн.
  5. ↑ „Ҳаммер оф тҳе Годс“. Магнолиа Пиcтурес (2013-йил 11-ноябр). Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  6. ↑ „Алехандра Доwлинг он плайинг Қуээн Анне ин Тҳе Мускетеэрс“. Cамбридге Неwс (2014-йил 25-январ). 23-феврал 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  7. ↑ „Алехандра Доwлинг, Чарлотте Поwелл, Роберта Тайлор & Ҳарриэт Тҳорпе то Стар ин ТҲЕ ЛАСТ ОФ ТҲЕ ДЕ МУЛЛИНС ат Жермйн Стреэт Тҳеатре“. Броадwай Wорлд (16-январ 2015-йил). Қаралди: 19-январ 2015-йил.
  8. ↑ „Гаме оф Тҳронес то Тҳе Мускетеэрс: Алехандра Доwлинғс фантасй wорлд“. Тҳе Ресидент (5-феврал 2015-йил). 2018-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июн.

Ҳаволалар