Aleziya
Алезия — қадимги галлар шаҳар-қал’аси (ҳозирги Дижон яқинида, Франсия). Милоддан аввалги 52-йилда галлар қўзғолони пайтида Юлий Сезар қамал қилган. Галлар Версингеториг раҳбарлигида Алезияни мардона ҳимоя қилганлар, аммо римликларнинг ҳарбий кучи, техникасининг устун-лиги туфайли, шунингдек озиқ-овқат етишмовчилиги натижасида таслим бўлганлар. Шу билан Галлияни забт этиш якунланган. Археологик қазишмалар (1860-йилдан) натижасида Сезар бунёд этган қамал иншоотлари ва хандақлар очилган. Жанг майдонидан Рим ва галлар қурол-яроғлари, тангалар (милоддан аввалги 52-йил) топилган. Шаҳар Рим даврида ҳам мавжуд бўлган: Рим театри, ибодатхона ва бошқа очилган. Ўрта асрларда шаҳар ҳувиллаб, бўшаб қолган. Ҳозир Алезия ўрнида Ализ шаҳри ҳаробаси ва Ализ-Сент-Рен қишлоғи жойлашган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |