Алфер (алюминий ва лотинча, феррум — темир) — асосан темир ва алюминийдан иборат қотишма. Таркибида — 13% алюминий (А1) бор, қолгани темир (Фе). Магнитостриксион хоссаларга эга бўлган магнит жиҳатдан юмшоқ қотишма ҳисобланади. Электроакустик (магнито-стриксион) ўзгартиргичлар тайёрлашда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил