Алфол, алюминий фолгаси — жуда юпқа (0,005-0,01 мм) алюминий зар қоғози. Иссиқликни деярли ўтказмайди. 500° температурагача қиздирилганда ўз хоссаларини сақлаб қолади. Варақлар (листлар) ва ўрамлар кўринишида ишлаб чиқарилади. Техник мақсадларда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил