Алфред Мартинович Мирек (1922-йил 21-ноябр, Тошкент – 2009-йил 28-июн, Москва) – совет ва рус олими. Шунингдек, чолғучи, ўқитувчи – аккордеончи ва А. Мирек номидаги рус гармони музейи асосчиси. Санъацҳунослик фанлари доктори (1987), профессор (1989), Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист (1995).

Алфред Мартинович Мирек
Таваллуди 1922-йил 21-ноябр
Тошкент
Вафоти 2009-йил 28-июн
Москва Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР →Rossiya bayrogʻi Россия
Соҳаси мусиқашунослик
Иш жойлари СССР Россия

Ҳаёти

1922-йил 21-ноябрда Тошкент шаҳрида асли чех оиласида туғилган. 1923-йилнинг бошида оиласи билан Одессага кўчиб ўтган. У ерда 5 ёшидан бошлаб пианино чалишни ўрганган. 1930-йилда Москвада Э. Ф. Гнессина мактабига ўқишга кириб, уни 1937-йилда тугатган. Электрчи касбини эгаллаб, 1938-йилдан қурилишда ишлай бошлаган. Кечқурун эса пианиночи-компанист бўлиб ишлаган.

1942-йилда Алфред Мирек контрреволюцион ташвиқотда айбланиб ҳибсга олиниб, 7 йилга қамалган. Унжлагга юборилган ва у ерда дарахт кесишда ишлаган. Оғир касаллик ва ногиронлиги туфайли 1944-йилда эрта озод қилинган. 1956-йилда реабилитация қилинган[1].

Алфред Мирек 2009-йил 28-июнда вафот этган. У Москвадаги Шчербинское қабристонига дафн этилган[2].

Оиласи

Отаси – Мартин Михайлович Мирек (1886-йил 16-октябр – 1942-йил 25-июл), муҳандис-қурувчи. Германияда таълим олган. У СССРда – Кавказда, Украинада ва Узоқ Шарқда кўплаб муҳим давлат об’эктлари қурилишини бошқаришда иштирок этган. Химки Шимолий дарё стансияси қурилишида уста бўлиб ишлаган. 1937-йилда ҳибсга олиниб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва 3-сонли концлагерга (Соликамск яқинидаги Вишера) юборилади. У ерда 1942-йил 25-июлда 54 ёшида вафот этган[3][4].

Биринчи рафиқаси (1945-йилдан 1982-йилгача) – Лидия Владимировна Элховская (1924-йил 9-март – 2000-йил 3-март).

Иккинчи рафиқаси – Наталя Александровна Мирек (Вороненко), 2000-йилдан бошлаб А. Мирек рус ҳармоника музейи мудири бўлиб, 2017-йилда А. Н. Скрябин музейига қўшилган (ҳозирда тегишли бўлим мудири[5]).

Мукофотлари

  • 1987-йил – санъацҳунослик фанлари доктори.
  • 1989-йил – мусиқа ва чолғу асбоблари тарихи ва назарияси профессори.
  • 1995-йил – Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган артисти (1995-йил 25 апрел) – санъат соҳасидаги хизматлари учун[6].
  • 2003-йил – Москва ҳукуматининг Фахрий ёрлиғи (2003-йил 15-апрел) – пойтахтнинг тарихий ва маданий меросини сақлаш ва ривожлантиришдаги фаол иштироки учун[7].

Манбалар

  1. ↑ „Страница памяти на сайте жертв репрессий“.
  2. ↑ „Могила А. М. Мирека“. 2017-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-май.
  3. ↑ „Страница памяти на сайте жертв репрессий“.
  4. ↑ Дмитрий Полохов. „Его жизнь похожа на жизни миллионов, его творчество уникально…(о жизни и творчестве Альфреда Мартиновича Мирека)“. Великая Эпоха / Тҳе Эпоч Тимес (2005-йил 3-октябр). 2020-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-июл.
  5. ↑ „Музей русской гармоники Альфреда Мирека“. Музей Скрябина. 2020-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-июл.
  6. ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 25 апреля 1995 года № 411 «О присвоении почётных званий Российской Федерации»“. 2021-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-май.
  7. ↑ „Распоряжение Правительства Москвы от 15 апреля 2003 года № 598-рп «О награждении Почётной грамотой Правительства Москвы»“. 2022-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-май.