Alfred Werner
Алфред Wернер (талаффузи: Алфред Вернер) (1866-йил, 12-декабр, Мюлуз, Элзас — 1919.15.11, Сюрих) — швейсариялик анорганик кимёгар, комплекс бирикмалар кимёси асосчиларидан бири. Сюрих университети профессор (1893-йилдан). В. маълум бўлган ва ҳали маълум бўлмаган жуда кўп бирикмаларни синтез қилган, уларни тартибга ва бир тизимга солган. Бу бирикмалар тузилишини исбот қилиш мақсадида амалий усуллар ишлаб чиққан. В.нинг ички комплекс бирикмалар тўғрисидаги қарашлари кўпгина органик моддалар (хлорофилл, гемоглобин ва б.)нинг тузилишини аниқлашга ёрдам берди. Унинг координацион назарияси комплекс бирикмалар кимёсига асос солди ва билимнинг турли фан соҳаларида кенг қўлланди. Нобел мукофоти лауреати (1913)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |