Алгонкинлар — Шимолий Америкадаги индейс халқлари гуруҳи (ожибве, могикан, делавар, кри, монтане, наскап, чеен ва бошқалар). 260 минг киши. Булардан 100 минг киши Канадада ва 160 минг киши АҚШда (1992) махсус ажратилган жойларда яшайдилар, алгонкин тилида гаплашадилар. Алгонкинлар монголоид ирқига мансуб. Алгонликларнинг кўп қисми мустамлакачилар томонидан қириб ташланган. Канадада яшовчи Алгониклар, асосан, мўйнали ҳайвонларни овлайдилар. АҚШда яшовчилари деҳқончилик билан шуғулланади. Диндорлари католиклар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил