Алғу, Олғу — Чиғатой улусининг бешинчи хони (1260-1265), машҳур мўғул мергани Байдарнинг ўғли, Чиғатойнинг набираси, Чингизхоннинг чевараси.

Алғу

Ариқ Буқа Алғу қўшинларини мағлуб этиши. Мўғул миниатураси.
5-Чиғатой улуси хони
Ўтмишдоши Эргене хотун (регент)
Қораҳулоку
Давомчиси Муборакшоҳ
Туғилиши ХИИИ аср
Вафоти 1265
Алмалиғ (Хитой)
Уй Боржигин
Чингизийлар
Отаси Байдар

Қоон Мунке вафоти (1259)дан сўнг олий ҳокимият тахтига айни вақтда унинг икки укаси — Хитойда Хубилай ва Мўғулистонда Ориқбуқо даъвогарлик қилди. Натижада тахт учун ўзаро кураш бошланиб, Хубилай Хитойдан Мўғулистонга ғалла юбормай қўйди. Шунда Ориқбуқо Алғуга очарчилик бошланган Мўғулистонни Туркистон ғалласи билан таъминлашни топширди. Лекин Алғу Кошғарга келгач, Чиғатой хонадонига мансуб шаҳзодалар ва уларнинг тарафдорларини ўз атрофига тўплаб, жияни Никпай ўғилни 5 минг кишилик қўшин билан бирга Мовароуннаҳрни босиб олиш ва у ердан Беркахон ноибларини қувиб чиқариш учун жўнатди. Шу тариқа Мовароуннаҳр эгалланиб (1261), Алғу ўзини мустақил хон деб эълон қилди. Кейин у Хубилай, Ориқбуқо, Беркахон ва Ўқтойхоннинг набираси Хайдуга қарши муваффақиятли урушлар олиб бориб, ҳатто ҳеч қачон Чиғатой улуси таркибига кирмаган Хоразм ва Афғонистонда ҳам ўз ҳукмини ўрнатди (1262-1264). Алғу даврида олиб борилган урушлар оқибатида Мовароуннаҳрнинг кўплаб шаҳар ва қишлоқлари, боғ-роғ ва экинзорлари вайрон бўлди, минглаб тинч аҳоли қирилди, халқ зиммасига оғир мажбурият ва солиқлар юкланди.

Алғу жуда ғайратли ҳаракат қилиб, чиғатойлар ва уларнинг тарафдорларини, хусусан, Маҳмуд Ялавочнинг ўғли Масъудбек ва Ноиб Ҳабаш Амиднинг ўғли Сулаймонбекни ўз томонига тортди. Улус ҳукмдори, Қораҳулокунинг беваси Эргене хотун шарққа, Ориқбуқога қолди. Алғу Чиғатой мулкининг ғарбий қисмидан Жўжи ҳокимларини қувиб чиқарди. У ўз вакилларини Бухоро ва Самарқандга жўнатди.

Алғу кучайиб, Хубилай томонига ўтди ва Хубилай томонидан Мўғулистондан Енисей қирғоқларигача сиқиб чиқарган Ориқбуқога қарши чиқди. У Ориқбуқони қўллаб-қувватлаган ўқтойлардан бўлмиш Хайдуга ҳужум қилди. 1262-йилда Алғу Сайрам кўли яқинида Ориқбуқо авангарди (илғори)ни мағлуб этишга муваффақ бўлди, лекин 1263-йил баҳорида Или водийсида мағлубиятга учради ва Шарқий Туркистонга қочиб кетди. Ориқбуқо қўшинлари Или водийсини талон-торож қилиб, қишлаш учун Қўлжа вилоятига жойлашдилар. Талончилик мамлакатда очарчиликни келтириб чиқарди, қишда буғдойга ўрганиб қолган Ориқбуқо жангчиларининг отлари 1264-йил баҳорида яйловдан касал бўлиб ўла бошлайди. Сардорларнинг аксарияти Ориқбуқони тарк этади ва у Алғунинг ҳужумидан хабар топиб, Эргене Хотунни унинг олдига юборади ва у мутеларча Хубилай олдига қайтиб келади.

Эргене Хотун Алғунинг хотини бўлди. 1265-йилда вафотидан кейин ҳокимият тепасига Эргенанинг ўғли Муборакшоҳ келади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Бартолд В. В. Очерк истории Семиречя // Бартолд В. В. Сочинения. — М.: Издателство восточной литератури, 1963. — Т. ИИ, ч. 1. — С. 71, 72.
  • Рашид ад-Дин. Сборник летописей / Пер. с персидского Ю. П. Верховского, редаксия проф. И. П. Петрушевского. — М., Л.: Издателство Академии Наук СССР, 1960. — Т. 2.
  • Биран М. Қаиду анд тҳе рисе оф тҳе индепендент Монгол стате ин Cентрал Асиа. — Cурзон, 1997. — 198 п. — ИСБН 0700706313.