Али ардобус (Иброҳимов Али Файзуллахўжаевич) (1900.15.1, Қизилўрда — 1959-йил, 11-сентябр, Тошкент) — раққос ва балетмейстер, актёр, педагог. Ўзбекистонда (1944) ва Қорақалпоғистонда (1943) хизмат кўрсатган артист. Қизилўрда ритмик гим-настика студиясини (1917), Халқ Маори-фи Комиссарлиги қошидаги Тошкент те-атр студиясининг хореография бўлимини (1921) тугатган. Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Маҳкам ҳофиз, Ориф гармон Тош-матов, Червонхон, Ўктамхон, Қумрихон кабилардан ўзбек рақс ҳаракатларини ўрганди. 1918-йилнинг сентабрдан Тошкентдаги Маннон Уйғур раҳбарлигидаги театрда ишлай бошлайди. А. кўпроқ ба-лет ва рақс билан шуғулланди. 20-йилларда „Латифа“, „Яллама ёрим“, „Қашқарча“, „Уфори Тошкент“, „Гул ўйин“, „Занг ўйин“, „Қайроқ ўйин“, „Доира ўйин“, „Афғонча“ каби халқ рақсларини ўзлаштириб, уларнинг саҳна ту-рини яратди. А. Душанба мусиқа-театр студиясини (1929-30), „Тоғ бургутлари“ рақс студияси ва этнографик ансамблини (1930-33), Олмаота рақс студиясини (1934), Уйғур мусиқали драма театрини (1935), Ўзбек филармониясининг ашула ва рақс ансамблини (1937-41) ташкил этишда фаол қатнашди. 1943-45 йилларда Қорақалпоғистонда рақс студиялари ва ансамбллар ташкил қилиб, миллий халқ ўйинлари асосида биринчи қорақалпоқ саҳ-на рақсларини яратган. Ўзбекистонда театр ва рақс ҳаваскорлигини ривожлан-тиришга катта ҳисса қўшган. Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган ва бошқа шаҳарларда ҳаваскорлар тўгараги ташкил қилган. Саҳналаштирган энг яхши рақслари: „Ноғора“, „Рақс“ „Баёт“ каби якка, „Уйғурча“, „Қорақалпоқча“, „Самарқандча тўй“ (сюита), „Ургут бешқарсаги“ ва бошқа оммавий рақслар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил