Ali Banat
Али Банат 28-ноябр 1985-йилда Австралия маркази Сиднейда таваллуд топган. 2018-йил 30-майда Сиднейда вафот этган. Асли фаластинлик бўлган австралиялик тадбиркор, кейинчалик гуманитар хайриячи сифатида оммага танилган[1]. „Али Банат: Саратон-совғаси бўлган одам“ ҳужжатли филми Алининг саратон касаллигини Аллоҳнинг „ҳадяси“ сифатида тасвирлаши билан машҳур[2]. Али Банатни бутун дунёда миллионлаб инсонлар айни шу сабаб билан танишган.
| Али Банат | |
|---|---|
| Таваллуди |
28.11.1985 |
| Вафоти |
30.05.2018 Сидней |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | тадбиркор, хайриячи |
Биографияси
2015-йил октабр ойида саратон касаллигига чалинганидан олдин, у хавфсизлик ва энергия компаниясига эга бўлган. Али Банатга саратон ташхиси қўйгандан сўнг у „Жаҳон мусулмонлари“ (инглизча: Муслимс Ароунд Тҳе Wорлд) хайрия ташкилотига асос солган[3].
Саратон
Али Банат ўпка саратонининг оғиз бўшлиғидаги 4-босқич шиши билан касалланган.
Олти ойлик умри борлигидан хабар топгач, Али Банат турмуш тарзини тубдан ўзгартиришга қарор қилган. У шундан кейин, яна 3 йил яшашга муваффақ бўлган.
Ҳашаматга, машиналар ва жуда қиммат кийимларга ўрганиб қолган Али ҳамма нарсадан воз кечиб, ўзининг диний тартиби — Исломга бағишланган янги ҳаёт бошлашга қарор қилади. Бу саратон унга ваҳий, „совға“ бўлиб туюлади. Унинг фикрича, унинг ташхиси „Худо томонидан ҳамма нарсани ўзгартириш имконияти“ деган фикрни миясида пайдо қилган.
Али Банат барча мол-мулкини муҳтожларга тарқатиб, ҳеч қандай моддий бойликсиз ўлишни хоҳлайди.
Хайриялари
Али Банат саратон касаллигига чалинганидан сўнг, бутун бойлиги ва вақтини бағишлаган „Дунё мусулмонлари“ (МАТW) уюшмасини тузди.
У тинимсиз меҳнати самарасида кўплаб ҳомийларни топишга муваффақ бўлди. Бу ҳомийлар унга ёрдамга муҳтож мамлакатларга, асосан Африкага саёҳат қилишларига имкон бердилар, у ерда қишлоқлар, масжидлар, шунингдек, 600 дан ортиқ етим болаларни сиғдира оладиган мактаб қуришга ёрдам беришган.
Али Банат жаҳон мусулмонлари ташкилоти, шунингдек, соғлиқни сақлаш марказини ташкил этишга ёрдам берган ва маҳаллий аҳолига ўз бизнесларини бошлаш учун зарур бўлган ресурсларни тақдим қилган.
Алининг ҳикояси жамиятнинг барча қатламларидаги одамларни унинг уюшмасига хайрия қилишга илҳомлантирди. МАТW ташкилотига умумҳисобда 600 000 евродан ортиқ хайр-эҳсон қилинган.
Манбалар
- ↑ „Аустралиан Муслим миллионаире турнед ҳуманитариан Али Банат диэс“ (эн). СБС Ёур Лангуаге. 2019-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-январ.
- ↑ „Али Банат: человек с даром рака“ (эн) (ҲТМЛ). www.даилйтимес.cом.пк. 2018-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-март.
- ↑ Мелисса Ео, Парраматта Адвертисер. „Мусульманская благотворительная организация МАТW бойкотирует крупный банк после закрытия счёта“ (эн) (ҲТМЛ). www.даилйтелеграпҳ.cом.ау (2016-йил 14-сентябр). 2017-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-март.
- Видеоканал на ЁуТубе
- СИКДЕР ТАҲЕР АҲМАД. „Австралийский мусульманский миллионер, ставший гуманистом Али Банат, умирает“ (эн) (ҲТМЛ). www.сбс.cом.ау. СБС[эн] „Ёур Лангуаге“; эн:Бангла радио (2018-йил 12-сентябр). Қаралди: 2020-йил 7-март.
- Мелисса Ео, Парраматта Адвертисер. „Мусульманская благотворительность бойкотирует большой банк“ (эн) (ҲТМЛ). www.даилйтелеграпҳ.cом.ау. Тҳе Даилй Телеграпҳ[эн] (2016-йил 15-сентябр). Қаралди: 2020-йил 7-март.
- Ла Рéдаcтион. „Али Банат — мусульманский миллионер, получивший рак в качестве «подарка»“ (фр) (ҲТМЛ). www.сененеwс.cом (2008-йил 6-июн). Қаралди: 2020-йил 7-март.
- Камаль Магомедов. „Али Банат. Смерть в Рамадане“ (ру) (ҲТМЛ). www.исламдаг.ру (11 июнь 2018). Қаралди: 2020-йил 7-март.