Ali Bongo Ondimba
- Википедияда исми Али бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Али Бонго Ондимба (франсузча: Али Бонго Ондимба; туғилган вақтидаги исми — Алан Бернард Бонго. 1959-йил 9-феврал, Браззавил, Конго Республикаси) — габонлик сиёсатчи , 2009-йил 16-октабрдан Габон президенти, 1999-йилдан Габон мудофаа вазири, 1989—1991-йилларда Габон ташқи ишлар вазири. Габон президенти Умар Бонго ва Пасянс Дабаниларнинг ўғли.
| Али Бонго Ондимба | |
|---|---|
франсузча: Али Бонго Ондимба | |
|
| |
| Габон Президенти | |
|
Мансаб даври 2009-йил 29-декабр – 30-август 2023-йил | |
| Ўтмишдоши | Умар Бонго Ондимба |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
9-феврал 1959-йил Браззавил, Конго Республикаси |
| Турмуш ўртоғи |
Силвиа Бонго Ондимба, Инге Лин Коллинз Бонго (1994-йилдан 2015-йилгача) |
| Болалари |
ўғиллари: Нуриддин Эдуард Бонго Валентин, Жалил Луис Бонго Валентин қизи: Малика Бонго Ондимба |
| Онаси | Пасянс Дабани |
| Отаси | Умар Бонго Ондимба |
Таржимаи ҳоли
Ёшлик вақти
Али Бонго 1959-йил 9-февралда Браззавилда туғилган. Унинг отаси Алберт-Бернард Бонго (кейинчалик Умар Бонго Ондимба), онаси эса Жозефина Кама (кейинчалик Пасянс Дабани)[1].
Болалиги ва ёшлиги Франсияда ўтган. 1977—1981-йилларда Сорбоннада ҳуқуқ факултетида таҳсил олган[2]. Докторлик даражасини Хитойнинг Ухан университетида олган. 1977-йилда у Чарлз Боббит томонидан ишлаб чиқарилган А Бранд Неw Ман албомини чиқарди[3].
Сиёсий фаолияти
Габонга қайтиб келгач, у ҳукмрон ПДГ партиясига аъзо бўлди ва 1983-йилда у партия Марказий Қўмитасига кирди. 1986-йил сентябрда Сиёсий бюро аъзоси этиб сайланди[2].
1989—1991-йилларда Габон ташқи ишлар вазири бўлган (янги конституция қабул қилингандан кейин ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлган, чунки янги конституцияга кўра вазир 35 ёшга тўлмаган шахс бўла олмайди). 1990-йиллар давомида у парламент аъзоси бўлган.
1999-йилда у ҳукумат таркибида Мудофаа вазири этиб тайинланган. 2001-йил декабр ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида Бонго Юқори Огуэ провинсиясининг Демократик партиясидан номзод сифатида Миллий Ассамблеяга сайланди. 2003-йилда у ҳукмрон ПДГ партияси раиси ўринбосари лавозимини эгаллади. 2005-йилда у Умар Бонгонинг яъни отасининг президентлик компанияси координатори бўлган. Отаси вафотидан сўнг у халққа мурожаат қилди ва дафн маросимида марказий ўринни эгаллади[2].
Габонда 2009-йил 30-августда собиқ президент Умар Бонго вафоти муносабати билан президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Сайловда йигирмага яқин номзод иштирок этди, бироқ Али Бонго ҳокимиятнинг яширин қўллаб-қувватлашидан фойдаланди. Сайлов куни Али Бонго ўз ғалабасини эълон қилди[4].
Сайловлар ва президентлик
Умар Бонго 2009-йил 8-июнда Испания касалхонасида вафот этди. Ўша оқшом Али Бонго телевидениеда пайдо бўлиб, халқни „марҳум отамиз учун жуда қадрли бўлган бирлик ва тинчликни сақлаш учун хотиржамлик, маънавий осойишталикка“[5] чақирди.

Отаси томонидан муҳим лавозимларга тайинланган Алини кўпчилик унинг отаси 2009-йил июн ойида вафотидан кейин унинг ўрнини эгаллашига ишонишган. Бироқ, баъзи матбуот хабарлари ҳокимият учун кураш бўлишини башорат қилиб, Бонго ва унинг синглиси Паскалина (президент кабинети директори) ўртасида „шаваациз рақобат“ борлигини кўрсатди. Али Бонгонинг ПДГ раҳбариятини қўллаб-қувватлагани матбуотда ҳам шубҳа остида қолмоқда ва кўпчилик габонликлар „уни Конго Браззавилида туғилган, Франсияда ўсган, туб аҳоли тилларида гапиришда қийналадиган бузилган бола сифатида кўради“[6].
Бонго 2009-йил 30-августга белгиланган муддатидан аввалги президентлик сайловларида Демократик партиядан номзод бўлиш учун ариза берган ўнта номзоддан бири эди[7]. Демократик партия бош котиби ўринбосари Анхел Ондо 16-июл куни партия раҳбарияти Консенсус асосида Бонгони ДПГ номзоди сифатида танлаганини эълон қилди, гарчи бу қарор партия қурултойида ҳали расман тасдиқланмаган эди.

Президентликка номзод бўлишига қарамай, Бонго 2009-йил 22-июлда тайинланган ҳукуматда мудофаа вазири бўлиб қолди. Мухолифат Бонгонинг ҳукумат таркибига киритилишига кескин норозилик билдирди. Муваққат президент Росе Франcине Рогомбе барча номзодлар сайловда тенг бўлиши учун Бонго алмаштирилишини эълон қилганидан сўнг, ички ишлар вазири Жан-Франсуа Ндонгу сайловлар давомида Бонго ўрнига муваққат мудофаа вазири этиб тайинланди.
2009-йил 4-сентабрда Габон Конституциявий суди президентлик сайловлари натижаларини тасдиқлади, унга кўра Али Бонго 41,7 фоиз овоз билан янги давлат раҳбари бўлди. Габон телевиденияси жонли эфирида суд уни расман мамлакатнинг янги президенти деб эълон қилди[8]. Инаугурация маросими 16-октябр куни бўлиб ўтди.
Али Бонго президентлиги Умар Бонго ҳукмронлиги йиллари билан солиштирганда Франсия билан муносабатларнинг ёмонлашгани билан ажралиб туради. Узоқ вақт давомида (2008-2017) Франсия ҳукумати Бонго оиласининг мулкига бевосита таъсир кўрсатадиган коррупцияга қарши тергов олиб борди. Бундан ташқари, Али Бонго отасига қараганда камроқ обрўли сиёсатчи эди, шунинг учун Габон энди Африка дипломатиясида фаол иштирок эта олмади. 2012-йилда Франсия билан муносабатларнинг ёмонлашуви фонида Бонго ҳатто Габоннинг расмий тилини франсуз тилидан инглиз тилига ўзгартириш билан таҳдид қилади[2]
Янги ҳукумат таркиби 17-октябр куни эълон қилинди. У вазирлар сонини 30 тагача қисқартирди ва ўз сайлов кампаниясининг ҳукумат ҳажмини қисқартириш ва шу билан харажатларни қисқартириш ҳақидаги ваъдасини бажарди. Ҳукумат, шунингдек, асосан, янги шахслар, жумладан, кўплаб технократлардан иборат эди, бироқ Пол Тонги (Ташқи ишлар вазири), Жан-Франсуа Ндонгу (Ички ишлар вазири) ва Лауре Олга Гонжу (алоқа вазири) каби бир қанча муҳим вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолишди.
2011-йил 9-июн куни Али Бонго ва Барак Обама Оқ уйда учрашишди[9]..
2015-йил август ойида мамлакатнинг 55 йиллигини нишонлаш чоғида Али Бонго отасидан мерос қолган барча пулларни Габон ёшлар жамғармасига ўтказишини маълум қилди Ўз қарорини тушунтирар экан, у „барчамиз Умар Бонго Ондимбанинг меросхўрларимиз“ ва „ҳеч бир габонлик йўл четида қолмаслигини“ айтди[10].
2016-йилнинг августида Али Бонго президентлик сайловларида бироз фарқ билан ғалаба қозонди ва қайта сайланди. Мухолифат номзоди Жан Пин сайлов натижаларини тан олмади ва ўзи ғалаба қозонгани ҳақида баёнат берди. Сентабр ойи бошида Габон пойтахтида тартибсизликлар бўлиб ўтди, унда парламент биноси ёқиб юборилди. Али Бонго яна Конституциявий судга мурожаат қилди, суд унинг Габондаги президентлик сайловидаги ғалабасини яна тан олди. Али Бонгонинг инаугурация маросими 2016-йил 27-сентябрда бўлиб ўтди[11].
Али Бонго Ондимба 2018-йил октябр ойида инсултни бошдан кечирган, шундан сўнг 24-октябр куни Ар-Риёддагишифохонага ётқизилган эди. Реабилитация даволаш ишлариМарокашда[12] амалга оширилди. 2018-йил 24-октябрдан 2019-йил 1-январгача Бонго омма олдида кўринмади, бу унинг ўлиши ёки ногирон бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди[13]. 2019-йилнинг 1-январида Бонго ўлими ҳақидаги миш-мишларга чек қўйиш учун 2018-йил октябр ойида касал бўлиб қолганидан сўнг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видео намойиш қилинди[14]. Шунга қарамай, хорижда истиқомат қилувчи кўплаб Бонгога қарши бўлган фаоллари видеонинг ҳақиқийлигига шубҳа қилишди, баъзилари эса бу шахс Бонго эмас, балки унинг қиёфадоши эканлигини таъкидладилар[15][16]. 2019-йил август ойида Бонго инсултдан сўнг биринчи марта омма олдида пайдо бўлди[17].
2019-йил 7-январда Габон ҳарбийлари давлат радиостанциясини эгаллаб олишди ва қайта тиклаш бўйича Миллий кенгаш ташкил этилганини эълон қилди[18]. Аммо ўша куни Алоқа вазири Ги-Бертран Мапонга хавфсизлик кучлари томонидан пойтахтда бешта асосий қўзғалончининг тўрттаси ҳибсга олингани, яна бири қидирувга берилганини эълон қилди[19][20].
Бонгонинг тиббий сабабларга кўра сиёсат билан шуғуллана олмаслиги натижасида Габон чет эл бизнесменларига тегишли корхоналарга нисбатан қарши расмий коррупциянинг кўпайишига гувоҳ бўлди[21].
2023-йил 30-август куни Габонда янги ҳарбий тўнтариш содир бўлди. Ҳарбийлар баҳсли сайловлардан бир неча кун ўтиб, президент Али Бонго ҳукуматини ағдарди. 30 август, чоршанба куни бир гуруҳ юқори мартабали офицерлар маҳаллий телевидениеда чиқиш қилиб, ҳокимиятни ўз қўлларига олишаётганини эълон қилдилар[22].
Шахсий ҳаёти
Силвиа Бонго Ондимба билан турмуш қурган. Қизи Малика Бонго Ондимба ва Нуриддин Эдуард Бонго Валентин ва Жалил Луис Бонго Валентин деган икки ўғли бор.
1994-йилда Али Бонго Лос-Анжелесдан (Калифорния) бўлган иккинчи хотини, америкалик Инге Лин Коллинз Бонгога уйланди. Али Бонго президент этиб сайланганида Инге Бонго Калифорнияда озиқ-овқат талонлари ҳисобига яшаган ва кейинчалик у 2015-йилда ажрашиш учун ариза берган[23].
Бонго мусиқачи сифатида ҳам танилган, у тез-тез онаси Дабани Пасянс шарафига қўшиқлар ёзиб туради.
Манбалар
- ↑ „Африcа Интеллигенcе : л'информатион эхcлусиве сур л'Африқуэ“ (фр). Африcа Интеллигенcе. Қаралди: 2020-йил 31-октябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Кусов, Виталий. „Али Бонго Ондимба: президент Габона, биография и правление“ (ру). Правители Африки: ХХИ век. Қаралди: 2018-йил 7-март.
- ↑ „Wҳо ис Али Бонго, пресидент оф Габон?“. ББC Неwс (2019-йил 7-январ). Қаралди: 2020-йил 31-октябр.
- ↑ „Дер Соҳн сиэҳт сич алс Прäсидент геwäҳлт“ (де). www.20мин.ч. Қаралди: 2019-йил 12-январ.
- ↑ „РФИ - Бонгўс сон аппеалс фор cалм ас cоунтрй гоэс инто моурнинг“. www1.рфи.фр. Қаралди: 2020-йил 31-октябр.
- ↑ „Тҳе Парисиан треасурес оф Африcан тйранц: Френч говернмент май сеизе“ (эн). Тҳе Индепендент (2013-йил 12-июл). Қаралди: 2020-йил 6-ноябр.
- ↑ „Габонеwс, Габон: Дих cандидац донт уне фемме поур ла cандидатуре ду ПДГ à ла прочаине прéсидентиэлле“. wеб.арчиве.орг (2009-йил 8-июл). 2009-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-ноябр.
- ↑ „ИТАР-ТАСС“ (ру). тасс.ру. Қаралди: 2019-йил 12-январ.
- ↑ „Обама меэтинг wитҳ Габон леадер cритиcизед“. УСАТОДАЙ.CОМ. Қаралди: 2020-йил 12-ноябр.
- ↑ „Габон пресидент сайс гивинг инҳеританcе то cоунтрй'с ёутҳ“ (эн-УС). неwс.яҳоо.cом. Қаралди: 2020-йил 12-ноябр.
- ↑ Желтов М. В. „Габон: как одна «управляемая демократия» чуть не стала неуправляемой“. ИнтерИзбирком (2016-йил 28-сентябр). 2016-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-ноябр.
- ↑ „В Габоне военные объявили о создании «Национального совета реставрации»“ (ру). риа.ру. Қаралди: 2019-йил 12-январ.
- ↑ „Пресидент Али Бонго оф Габон доwн wитҳ строке“ (эн-УС). Вангуард Неwс (2018-йил 10-декабр). Қаралди: 2020-йил 12-ноябр.
- ↑ АфриcаНеwс. „'И ам ноw фине': Али Бонго теллс Габонесе ин Неw Еар мессаге“ (эн). Африcанеwс (2019-01-01cет12:20:00+01:00). Қаралди: 2020-йил 12-ноябр.
- ↑ „Аилинг Габон пресидент ҳас но 'бодй доубле': спокесман“. www.дигиталжоурнал.cом (2019-йил 7-март). Қаралди: 2020-йил 12-ноябр.
- ↑ Али Бреланд. „Тҳе бизарре анд террифйинг cасе оф тҳе "деэпфаке" видео тҳат ҳелпед бринг ан Африcан натион то тҳе бринк“ (эн-УС). Мотҳер Жонес. Қаралди: 2020-йил 12-ноябр.
- ↑ „Габонʻс Али Бонго макес фирст ливе публиc аппеаранcе афтер строке“ (эн). www.алжазеэра.cом. Қаралди: 2020-йил 12-ноябр.
- ↑ „АФП: в Габоне военные захватили госрадиостанцию и призвали создать Совет по восстановлению“ (ру). тасс.ру. Қаралди: 2019-йил 12-январ.
- ↑ „В столице Габона арестовали мятежных военных“ (ру). риа.ру. Қаралди: 2019-йил 12-январ.
- ↑ „Стали известны подробности подавления бунта в Габоне“ (ру). лента.ру. Қаралди: 2019-йил 12-январ.
- ↑ Wҳй манй фореигн cомпаниэс аре он тҳе верге оф леавинг Габон // Тҳе Эcономист. — 2019-08-15. — ИССН 0013-0613.
- ↑ „Габонда ҳарбий тўнтариш содир бўлди“. кун.уз. Қаралди: 30.08.23.
- ↑ А. Б. C. Неwс. „Габон'с Фирст Ладй Ливес он Фоод Стампс ин Cалифорниа“ (эн). АБC Неwс. Қаралди: 2020-йил 12-ноябр.
Ҳаволалар
- „Wҳо wилл суccеэд Омар Бонго?“ (эн). www.ириннеwс.орг. Қаралди: 2019-йил 12-январ.