Али Шиҳоб (ХВ аср) – туршизлик форсигўй шоир. Бойсунғур мирзонинг мулозими. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг биринчи мажлисида тилга олинади. Навоий унинг шеърни “ҳам равон, ҳам пухта” айтиши ҳақида ёзиб, қуйидаги байтини келтиради:

Чу парда аз рухи чун офтоб бардори, Ба жон-у дил кунадат муштари харидори.

(Мазмуни: Юзингдаги пардани қуёш янг­лиғ кўтарсанг, ҳатто Муштарий сайёраси ҳам жон-у дили билан харидоринг бўлади). Бунда муштарий сўзи “талабгор”, “сотиб олувчи” маъносида ҳам қўлланган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". 
  2. ↑ "Мажолис ун-нафоис".