Али Султон (1416-?) — Турфоннинг биринчи султони. 1469-йил Турфонни султонлик деб эълон қилди, унинг сиёсий-иқтисодий қудратини оширди. Али Султон даврида қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик анча ривожланди. Коризлар кўпайди, экин майдонлари кенгайди, дон маҳсулоти четга чиқарила бошланди. Али Султон Қожу, Люкчун бекликларини, 1473-йилда Қумул (Хоми) султонлигини ишғол қилиб, ўз султонлигига бирлаштиради, Хитой Мин императорлиги қўл остидаги Гуанжу, Шажу шаҳарларини ўз ҳудудига қўшиб олиб, Ғарб билан Шарқ ўртасидаги савдони, Ипак йўлига ҳукмронликни ҳам ўз қўлига олади. Али Султон 1491-йилга келиб Хитой деворининг ғарбий дарвозаси ташқарисидаги ўн бир шаҳарни эгаллаб олади, унинг ичидаги Сужу, Гуанжу шаҳарларига ҳам бир неча бор бостириб кириб, Мин императорлигини бевосита таҳдид остида қолдиради. Уйғур ерларининг шарқий қисмида Али Султон ташкил қилган мазкур Турфон султонлиги ХВ—ХВИ-асрларда ўз равнақининг чўққисига чиққан эди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил