Алибобо Тожимуҳаммадович Раҳматуллаев (русча: Рахматуллаев, Алибаба Тожимухаммадович; 8-феврал 1991-йил, Тошкент) — Ўзбекистонлик футболчи, яримҳимоячи позициясида ўйнайди. Чимкентнинг „Кйран“ клуби ярим ҳимоячиси[1].

Алибобо Раҳматуллаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алибобо Тожимуҳаммадович Раҳматуллаев
Таваллуд санаси 1991-йил 2-август (1991-08-02) (35 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Бўйи 184 cм (6 фт 1⁄2 ин)
Амплуаси яримҳимоячи
Лақаби Али
Вазни 76 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Эркин агент
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2006—2009 Oʻzbekiston Бунёдкор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2011 Oʻzbekiston Бунёдкор-2 ? (?)
2012—2014 Oʻzbekiston Бунёдкор 32 (1)
2015 Oʻzbekiston Пахтакор 0 (0)
2015 Oʻzbekiston Бухоро 5 (0)
2015 Oʻzbekiston Навбаҳор 4 (0)
2015 →  Ozarbayjon Раван 4 (0)
2016 Oʻzbekiston Навбаҳор 11 (0)
2016 Oʻzbekiston Андижон 12 (0)
2017 Oʻzbekiston Олмалиқ 11 (0)
2018—2023 Qozogʻiston Кйран 113 (25)
Миллий терма жамоа
2012—2013  УЗБ Ўзбекистон 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Тошкентнинг „Бунёдкор“ клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2008—2011-йилларда „Бунёдкор-2“, 2012—2014-йилларда эса „Бунёдкор“ жамоасида ўйнаган. 2012-йилги Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалида „ Аделаида Юнайтед“ га қарши жавоб ўйинида „Бунёдкор“нинг қўшимча вақтда учинчи голини урган ва бу унинг жамоасини турнирнинг ярим финалига йўл олиш ҳуқуқини берган[2][3].

2015-йил бошида „Пахтакор“ билан шартнома имзолади[4], бироқ тез орада жамоани тар этди. Ўша йилнинг биринчи ярмида „Бухоро“[5] ва Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаларида ўйнади[6]. 2015-йил сентябр ойида у Озарбайжоннинг „Раван“ клуби билан шартнома имзолади[7][8], аммо октябр ойида „Раван“ у билан шартномани бекор қилди[9][10]. 2016-йилги мавсум „Навбаҳор“ жамоаси билан шартнома имзолаган[11]. 2016-йилги мавсум иккинчи даврасида „Андижон“ жамоаси билан шартнома имзолаган. 2017-йилги мавсумда қисқа муддат „Олмалиқ“ жамоасида фаолият олиб борган[12][13].

2018-йилдан Чимкентнинг „Киран“ жамоасида ўйнамоқда[14].

Миллий терма жамоа

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 2012—2013-йилларда фаолият олиб борган ва 2 та ўйинда майдонгга тушган[15].

Манбалар

  1. ↑ Алибобо Раҳматуллаев Соccерwай сайтида
  2. ↑ „Аделаиде Унитед элиминатед фром Асиан Чампионс Леагуэ афтер 3-2 эхтра-тиме лосс то Бунёдкор“. неwс.cом.ау (2012-йил 4-октябр).
  3. ↑ „Бир ўйин тарихи. Ярим финал остонасида "Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед"ни қандай мағлуб этганди?“ (2022-йил 26-апрел).
  4. ↑ „Алибобо Раҳматуллаев "Пахтакор" футболчисига айланди“ (2014-йил 4-декабр).
  5. ↑ „Алибобо Раҳматуллаев "Пахтакор"дан "Бухоро"га ўтди“ (2015-йил 16-феврал).
  6. ↑ „"Навбаҳор": Янги футболчилар таништирилди“ (2015-йил 12-август).
  7. ↑ „Алибобо Раҳматуллаев Озарбойжон клубига ўтди“ (2015-йил 10-сентябр).
  8. ↑ „Раҳматуллаев “Раван”да 10-рақам остида ўйнайди“ (2015-йил 10-сентябр).
  9. ↑ „«Раван» Алибобо Раҳматуллаевни ортга қайтариб юборди“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-октябр.
  10. ↑ „"Реван" Алибобо Раҳматуллаев ва бошқа легионер футболчисига жавоб берди“ (2015-йил 9-октябр).
  11. ↑ „Алибобо Раҳматуллаев "Навбаҳор"га қайтди“ (2016-йил 19-феврал).
  12. ↑ „"Олмалиқ"ни уч нафар футболчи тарк этди“ (2017-йил 17-июл).
  13. ↑ „Эшитдик-да: Алибобо Раҳматуллаев АҚШга йўл олган“ (2017-йил 18-июл).
  14. ↑ „Алибобо Раҳматуллаев ёдингиздами? У Қозоғистонда ўйнаётган экан ФОТО“ (2019-йил 4-феврал).
  15. ↑ „Сардор Қобулжонов, Алибобо Раҳматуллаев, Гейнрих ва мураббий Қосимов — Гонконгга қарши кечган Тошкентдаги сўнгги ўйин“ (2024-йил 24-март).

Ҳаволалар