Alice Stewart
Алиcе Марй Стеwарт (1906-йил 4-октабр— 2002-йил 23-июн) – Британиялик шифокор ва эпидемиолог. Мутахассислиги ижтимоий тиббиёт ҳамда радиациянинг одам организмига таъсири. Амалий иши Ҳанфорд плутоний ишлаб чиқариш корхоналарида радиациядан зарарланган ишчилар соғлигини ўрганиш ва нурланишнинг паст дозалари келтириб чиқарадиган хавфни олдиндан аниқлаш бўлган. Ҳомиладор аёллар рентген нурли текширув диагностикасидан ўтганда нурланишнинг ҳомилага таъсирини ва туғиладиган болаларда саратон хавфи бўлиши мумкинлигини биринчи бўлиб аниқлаган[1]. 1986-йилда паст кучланишли радиациянинг хавф-хатарларини очиб берганлиги учун Ригҳт Ливелиҳоод Аwард мукофотига сазовор бўлган[2].
| Алиcе Стеwарт | |
|---|---|
| Таваллуди |
1906-йил 4-октабр Шеффиэлд, Англия |
| Вафоти |
23-июн 2002-йил (95 ёшда) Охфорд, Англия |
| Соҳаси | эпидемиология |
| Институтлар | Охфорд Университй Медиcал Счоол университети |
| Машҳур ишлари |
Ижтимоий тиббиёт Радиациянинг хавф омиллари |
| Мукофотлари |
Ригҳт Ливелиҳоод Аwард мукофоти (1986) Рамаззини Аwард мукофоти (1991) |
Ёшлиги
Стеwарт Англиянинг Шеффиэлд шаҳрида туғилган. Икки фарзанднинг онаси, Луcй ва Алберт Наиш. Уларнинг иккиси ҳам педиатрия соҳаси бўйича фаолият юритган ва болалар фаровонлигига доир ҳайрли ишлари учун Шеффиэлдда қаҳрамон бўлишган. Алиcе илк тиббий билимларни Кембриждаги Гиртон коллежида клиникадан бошлаб ўрганган. 1932-йилда Лондондаги Роял Фреэ Ҳоспитал шифохонасида клиник тадқиқотлар олиб борган. У Манчестер ва Лондон шифохоналарида ишлаб тажриба орттирган. 1936-йилда Қироллик шифокорлар коллежига аъзо бўлган. 1935-йилда Роял Фреэ Ҳоспиталда қабул бўлимида назоратчи ва 1939-йилда Элизабетҳ Гарратт Андерсон шифохонасида маслаҳатчи шифокор лавозимларида ишлаган.
1941-йилда иш топиш учун вақтинчалик Охфордга кўчиб ўтади ва у ердаги Радcлиффе шифохонасида ишлай бошлайди. Радcлиффдаги профессор доктор Лесли Витц Нуффилд уни ўзига катта ёрдамчи қилиб тайинлайди. Алиcе у ерда ижтимоий тиббиётга доир билимларини оширади. Бу соҳага қизиқиши уни ривожи учун ҳисса қўшишга сабаб бўлади[3].
Эпидемиологик тадқиқотлари
Охфорддаги тиббиёт йўналишида 1942-йили ижтимоий ва профилактика бўлими яратилган бўлиб, Стеwарт у ерда бош ёрдамчи лавозимида ишлаган. 1950-йилда унга бирлашма бошлиғи лавозими берилган. Профессорлик даражасига яқин бу мансаб ўша вақтда унча катта аҳамиятга эга мансаб эмас деб ҳисобланган[4]. Шунга қарамай, давлат томонидан унинг тадқиқотлари учун маблағ ажратилган. 1953-йилда Тиббий тадқиқотлар кенгаши 1953-—1956-йилардаги рентген нурлари сабабли болаларда келиб чиқадиган саратон касаллигини ўрганишда уни маблағ билан таъминлаб турган. Дастлаб унинг ишларига ишончсизлик билан қаралган. Аммо кейинчалик ҳомиланинг рентген нурларига таъсири ва бунинг оқибатлари дунё бўйича ўз тасдиғини топган. Натижада бугунги кунга келиб ҳомиладор аёлларнинг рентген, УЗИ аппаратларига тушишида чекловлар ва муддатлар белгиланди[5]. Стеwарт 1974-йилда истеъфога чиқади. Машҳурлик даври ҳам айнан нафақа ёшига тўғри келди. Бирмингҳам университетининг ижтимоий тиббиёт бўлимининг шарафли аъзоси этиб тайинланди[6]. Шундан сўнг, Питцбургҳ университети профессори Тҳомас Манcусо билан ишлаб, Вашингтон штатидаги Ҳанфорд плутоний ишлаб чиқариш заводида нурланиш даражасини таҳлил қила бошлади. Тадқиқотлари давомида ишчиларнинг соғлигига хавф соладиган нурланиш ва радиацион касалликлар борлигини аниқлади[7]. Чекишнинг организмда келтириб чиқарадиган касалликларини аниқлашда таниқли бўлган олим, эпидемиолог Ричард Долл ўзининг аномал натижалари билан ёрдамчиси Георге Кнеале томонидан тақдим этилган саратонга оид изланишларни ўзаро боғлади. Стеwарт бу ҳақида фикр билдириб, уларнинг хулосалари статистик жиҳатдан аҳамиятли эканлигини тан олди ва қўллаб қувватлади[8][9].
1986-йилда Стеwарт Стоcкҳолмда Ригҳт Ливелиҳоод Фоундатион мукофоти билан тақдирланди ва шон-шараф рўйхатига қўшилди. Ниҳоят, у Охфорднинг Ладй Маргарет Ҳалл профессор-оқ’итувчи унвонига тайинланди ва профессор номига сазовор бўлди[10]. 1997-йилда Стеwарт радиация хавфига доир ишлар бўйича Европа қўмитаси биринчи раиси лавозимига таклиф қилинди[11].
У ҳақида биринчи марта 1999-йилда Гайле Греэне томонидан жуда кўп нарсани билган аёл деб мақола чоп этилган[12].
Фойдаланилган адабиётлар
- Стеwарт, Алиcе (1948). "Пнеумоcониосис оф Cоал-Минерс: А Студй оф тҳе Дисеасе афтер Эхпосуре то Дуст Ҳас Cеасед". Бритиш Жоурнал оф Индустриал Медиcине 5 (3): 120–140. ИССН 0007-1072. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/27720706.
- Гилес, Д.; Ҳеwитт, Д.; Стеwарт, А.; Wебб, Ж. (1 Септембер 1956). "Малигнант дисеасе ин чилдҳоод анд диагностиc иррадиатион ин утеро". Ланcет 271 (6940): 447. дои:10.1016/с0140-6736(56)91923-7. ИССН 0140-6736. ПМИД 13358242. ҳттпс://пубмед.нcби.нлм.ниҳ.гов/13358242/.
- Стеwарт, А.; Wебб, Ж.; Ҳеwитт, Д. (28 Жуне 1958). "А сурвей оф чилдҳоод малигнанcиэс". Бритиш Медиcал Жоурнал 1 (5086): 1495–1508. дои:10.1136/бмж.1.5086.1495. ИССН 0007-1447. ПМИД 13546604. ПМC 2029590. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=2029590.
- Манcусо, Т. Ф.; Стеwарт, А.; Кнеале, Г. (Новембер 1977). "Радиатион эхпосурес оф Ҳанфорд wоркерс дйинг фром cанcер анд отҳер cаусес". Ҳеалтҳ Пҳйсиcс 33 (5): 369–385. дои:10.1097/00004032-197711000-00002. ИССН 0017-9078. ПМИД 591314. ҳттпс://пубмед.нcби.нлм.ниҳ.гов/591314/.
Манбалар
- ↑ Cармел МcCоубрей (4 Жулй 2002) „"Алиcе Стеwарт, 95; Линкед Х-Райс то Дисеасес"“. ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Тҳе_Неw_Ёрк_Тимес.
- ↑ Тҳе Ригҳт Ливелиҳоод Аwард. „"Алиcе Стеwарт".“. 2019-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-январ.
- ↑ Греэне, Гайле (2017). Тҳе Wоман Wҳо Кнеw Тоо Муч — Алиcе Стеwарт анд тҳе Сеcрец оф Радиатион (ревисед эд.). Анн Арбор МИ: Университй оф Мичиган Пресс. „978-0472053568.“.
- ↑ Долл, Ричард „"Алиcе Стеwарт". Охфорд Диcтионарй оф Натионал Биограпҳй“. ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Диcтионарй_оф_Натионал_Биограпҳй#Охфорд_Диcтионарй_оф_Натионал_Биограпҳй.
- ↑ Стеwарт, Алиcе М; Ж. W. Wебб; Б. Д. Гилес; Д. Ҳеwитт, 1956. "Прелиминарй Cоммуниcатион: Малигнант Дисеасе ин Чилдҳоод анд Диагностиc Иррадиатион Ин-Утеро, " Ланcет, 1956, 2: 447.
- ↑ Долл, Ричард „Охфорд Диcтионарй оф Натионал Биограпҳй“.
- ↑ Манcусо, Тҳомас; Стеwарт, Алиcе; Кнеале, Георге (Новембер 1977). "Радиатион эхпосурес оф Ҳанфорд wоркерс дйинг фром cанcер анд отҳер cаусес". Ҳеалтҳ Пҳйсиcс „дои:10.1097/00004032-197711000-00002“.
- ↑ Стеwарт, Алиcе; Кнеале, Георге (1978). "Лоw-досе радиатион". Тҳе Ланcет. 312 (8083): 262–263. „дои:10.1016/С0140-6736(78)91772-5. ИССН 0140-6736.“.
- ↑ Мартин, Жоҳн (Новембер 1980), "Он cанcер анд радиатион" „Буллетин оф тҳе Атомиc Сcиэнтисц.“.
- ↑ Винес, Гаил (28 Жулй 1995). " А Нуcлеар Реаcтионарй" „Тимес Ҳигҳер Эдуcатион Супплемент.“.
- ↑ Стафф wритерс (2003). „"Баcкгроунд: тҳе ЭCРР"“. Қаралди: 2009-йил 18-июн.
- ↑ Рентетзи, Мариа (Марч 2019) „"Гайле Греэне, Тҳе Wоман Wҳо Кнеw Тоо Муч: Алиcе Стеwарт анд тҳе Сеcрец оф Радиатион"“.