Alice Tai
Алиcе Росе Таи (1999-йил 31-январда туғилган) – британиялик пара сузувчи. СБ8, СМ8 ва С8 тоифаларида рақобатлашади. Европа ва Жаҳон чемпионатларида, Ҳамдўстлик ва Паралимпия ўйинларида Буюк Британия шарафини ҳимоя қилган, барча тоифалар бўйича олтин медалларни қўлга киритган.
| Алиcе Таи | |
|---|---|
|
Таи 2024-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Таваллуд санаси |
1999-йил 31-январ Пооле, Англия |
| Спорт | |
| Қайси спорт | пара сузиш |
| Клуби | Эалинг сузиш клуби |
| Мураббий(лар)и | Давид Ҳеатҳоcк |
Шахсий ҳаёти
Таи 1999-йилда Англиянинг Пооле шаҳрида туғилган ва Неw Милтонда вояга етган[1]. Унинг отаси Стеве хитойлик ИТ мутахассиси[2], онаси Ангела эса ўқитувчи. Таининг Чристиан исмли укаси бор.
Таи икки томонлама талипес касаллиги билан туғилган. 12 ёшга тўлишидан олдин ўз ҳолатини енгиллаштириш мақсадида 14 та операцияни бошдан кечирган, баъзан соғайиш давомида узоқ вақт давомида ногиронлик аравачасидан фойдаланишга мажбур бўлган[3]. 2022-йил январ ойида ўнг оёқидаги оғриқ кучайганидан сўнг тиззадан пастки қисми кесиб ташланган[4].
Таи Мидлесех университетида таҳсил олиб, 2023-йилда нейробиология бўйича бакалавр даражасини биринчи тоифали диплом билан тамомлаган[5].
Карераси
Таи 8 ёшида сузишни бошлаган ва Неw Милтондаги Сеагуллс сузиш клубига аъзо бўлган[1]. 2010-йил қиш ойларига келиб, оиласи уни ногиронлар учун мўлжалланган сузувчи сифатида таснифлаш кераклигини тушуниб етди[1]. 2011-йилда Таи расман С10 тоифасидаги сузувчи сифатида таснифланди ва халқаро мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. 2012-йилда Таи Шеффиэлд шаҳрида ўтказилган Британия халқаро ногиронлар сузиш чемпионатида ўз салоҳиятини намоён этди. У ерда 400 метрга эркин услубда сузиш бўйича Ёшлар ўртасидаги мусобақада иштирок этди ва кумуш медални қўлга киритди. Мусобақанинг олтин медали Амй Марренга насиб қилган[6].
Таи 2013-йилда катталар ўртасидаги мусобақаларда ҳам муваффақият қозона бошлади. У Британия халқаро ногиронлар сузиш чемпионатида учта йўналишда мусобақа финалига чиқди[6]. Кейинчалик Шеффилдда ўтказилган АСА миллий чемпионатида 50 м эркин услуб сузиш бўйича учинчи, 100 м эркин услубда сузиш бўйича иккинчи ўринни эгаллади[6]. 2014-йил январ ойида Таи Сãо Паулода ўтказилган Бразилия мактаб ўйинларида қатнашиш учун танлаб олинган тўрт нафар британиялик сузувчилардан бири эди[7]. У 50 м эркин ва чалқанча сузиш (С10 тоифаси) бўйича олтин, 50 м брасс (СБ9 тоифаси) бўйича эса кумуш медални қўлга киритди, бу йўналишда яна унинг ҳамюрти Амй Маррен ғолиб бўлган эди[7].
2014-йил ёзида Таи Британия жамоаси билан бирга ИПC Европа чемпионатида қатнашиш учун Эиндҳовен шаҳрига борди. У мусобақада жами бешта йўналишда иштирок этди, булар С10 тоифасида 50 м эркин услуб, 100 м эркин услуб (С10), 400 м эркин услуб (С10), 100 м чалқанча сузиш (С10) ва 4×100 м эркин услубда эстафета баҳслари (34 очко) эди[1]. Таи 50 м эркин услубда еттинчи[8], 100 м эркин услубда эса тўртинчи бўлиб маррага етиб келди ва 3-ўрин соҳибидан атиги 0,31 сонияга ортда қолди[9], бироқ қолган 3 та йўналишда мусобақа совриндорига айланди[10]. Спортчи 400 м эркин услубда сузиш бўйича бронза медалини, 100 м чалқанча сузиш бўйича кумуш, шунингдек, жамоадошлари Степҳаниэ Миллwард, Сусанна Родгерс ва Степҳаниэ Слатер билан биргаликда 100 м эркин услубда эстафета баҳсларида олтин медалга сазовор бўлган[11].
Таи 2015-йилда Глазгода ўтказилган ИПC жаҳон чемпионатида Британия шарафини ҳимоя қилувчи 18 нафар спортчидан бири сифатида танлаб олинди[12]. У 7 та йўналишда иштирок этиш учун саралаб олинган эди. Таи С10 тоифасида 50 м эркин услуб, 100 м эркин услуб (С10) ва 400 м эркин услубда сузиш (С10) йўналишларида саралаш босқичидан ўта олмади, бироқ қолган 4 та йўналишда мусобақа совриндорига айланди[1]. Мусобақанинг 4- кунида Таи иккита йўналишда бронза медалини қўлга киритди, булар 100 м чалқанча сузиш (С10) ва орадан икки соат ўтиб, 4×100 м эркин услубда эстафета баҳсида (34 очко) Австралия ва АҚШдан кейин учинчи ўринни эгаллади[13]. Эртаси куни Таи 100 м баттерфлй (С10) сузиш бўйича полшалик Олиwиа Жаблонскадан жуда қисқа фарқ билан ортда қолиб, яна бронза медалини эгаллаган[14]. Таи мусобақани аёллар ўртасидаги 4×100 м комплекс эстафета (34 очко) сузиш йўналишида Cлаиэ Cашморе, Туллй Кеарней ва Сусаннаҳ Родгерс билан биргаликда олтин медал билан якунлаган[15].
2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида Таи ва унинг жамоаси 34 очко тоифасида 4 х 100 метрга аралаш эстафета баҳсларида олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, С10 тоифасида 100 метрга чалқанча сузиш йўналишида бронза медалига сазовор бўлган[16].
Таи 2018-йилда Австралиянинг Голд Cоаст шаҳрида ўтказилган Ҳамдўстлик ўйинларида С10 тоифасида 100 м чалқанча сузиш йўналишида олтин медални қўлга киритди. Спортчи Ҳамдўстлик ўйинлари тарихида Англия ҳисобига сузиш бўйича 100-олтин медални тақдим этди. Шунингдек, спортчи С9 тоифасида 100 м эркин услубда сузиш финалига йўлланма олди ва якунда кумуш медални қўлга киритди. Таи ўшанда олтин медалдан масофанинг сўнгги метрларида айрилган эди[16]. 2019-йилда Лондонда бўлиб ўтган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида Таи 7 та йўналишдан 6 тасида иштирок этиб, барчасида олтин медални қўлга киритган ва фақатгина СМ8 тоифасида 200 м комплекс сузиш йўналиши бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган[17].
Таи 2021-йил июн ойида тирсагидан жароҳат олгани сабабли 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок эта олмади[18]. Унинг ўрнига мусобақага дўсти Граcе Ҳарвейнинг жамоанинг бошқа аъзолари билан бирга кетишига тўғри келган[19].
2022-йил июл ойида Таи ўнг оёғи тиззадан пастки қисми ампутация қилинганидан атиги бир неча ой ўтиб[20], Бирмингемда ўтказилган Ҳамдўстлик ўйинларида С8 тоифасида 100 м чалқанча сузиш йўналишида олтин медални қўлга киритган.
2024-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида Таи С8 тоифасида 50 м эркин услуб ва 100 м чалқанча услубда сузиш бўйича олтин, С8 тоифасида 400 м эркин услубда сузиш йўналишида кумуш, шунингдек, С8 тоифасида 100 м баттерфлй ва СМ8 тоифасида 200 м комплекс сузиш баҳсларида бронза медалини қўлга киритиб, ўзи иштирок этган барча йўналишларда совриндор бўлган[21][22].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Таи, Алиcе“. ИПC. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-август.
- ↑ Барбер. „Алиcе фром Боурнемоутҳ реадй то таке он тҳе wорлд“. Wорлд Пара Сwимминг (2020-йил 28-май). Қаралди: 2024-йил 12-декабр.
- ↑ „Лондон 2012: Дисаблед сwиммер Алиcе Таи, 12, то cаррй Олймпиc торч“. ББC (2011-йил 9-декабр). Қаралди: 2015-йил 19-август.
- ↑ Ҳоустон, Мичаэл. „Бритиш Паралймпиc сwиммер Таи cлаимс то бе "тҳривинг" афтер ригҳт лег ампутатион“. ИнсидеТҳеГамес.биз (2022-йил 25-январ). Қаралди: 2022-йил 25-январ.
- ↑ „Миддлесех Университй cонгратулатес формер студент он стрикинг голд ин Паралймпиc реcорд тиме“. Миддлесех Университй (2024-йил 4-сентябр).
- ↑ 6,0 6,1 6,2 „Алиcе Таи“. сwимминг.орг. Қаралди: 2015-йил 19-август.
- ↑ 7,0 7,1 Гуттридге, Рогер. „Сwимминг: Алиcе стрикес голд ин Бразил он интернатионал дебут“. боурнемоутҳечо.cо.ук (2014-йил 10-январ). Қаралди: 2015-йил 19-август.
- ↑ „Wомен'с 50м Фреэстйле С10 Финал“. ИПC (2014-йил 4-август). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-август.
- ↑ „Wомен'с 100м Фреэстйле С10 Финал“. ИПC (2014-йил 10-август). 2014-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-август.
- ↑ Гуттридге, Рогер. „Сwимминг: Паралймпиc ҳопефул Алиcе Таи багс тҳреэ гонгс ин Ҳолланд“. боурнемоутҳечо.cо.ук (2014-йил 14-август). Қаралди: 2015-йил 20-август.
- ↑ „Wоман'с 4х100м Фреэстйле Релай 34пт“. ИПC (2014-йил 9-август). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-август.
- ↑ „Стронг Бритиш теам намед фор Гласгоw 2015“. паралймпиc.орг (2015-йил 30-март). Қаралди: 2015-йил 20-август.
- ↑ Ҳудсон, Элизабетҳ. „Алиcе Таи wинс тwо бронзе медалс ат ИПC Wорлд Чампионшипс“. ББC Спорт (2015-йил 17-июл). Қаралди: 2015-йил 20-август.
- ↑ „Ресулц – Wомен'с 100м Буттерфлй С10 Финал“. ИПC (2015-йил 17-июл). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-август.
- ↑ „Wомен'с 4х100м Медлей Релай 34пц“. ИПC (2015-йил 19-июл). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-август.
- ↑ 16,0 16,1 „Сwимминг - ББC Спорт“. ББC Спорт (2018-йил 6-апрел).„Сwимминг – ББC Спорт“. ББC Спорт. 6 Април 2018.
- ↑ „Лондон 2019: Алиcе Таи'с фоуртҳ голд эндс Лонг унбеатен рун“. паралймпиc. Қаралди: 2019-йил 13-сентябр.
- ↑ „Элбоw инжурй форcес сwиммер Алиcе Таи оут оф Паралймпиc Гамес“ (эн). Мессенгер Неwспаперс (2021-йил 24-июн). Қаралди: 2021-йил 28-июн.
- ↑ „Геттинг то кноw Граcе Ҳарвей“. Бритиш Сwимминг. Қаралди: 2021-йил 4-июл.
- ↑ „Cоммонwеалтҳ Гамес 2022: Алиcе Таи wинс голд ин wомен'с 100м баcкстроке С8“. ББC Спорт. Қаралди: 2022-йил 1-август.
- ↑ „Алиcе Таи: Бритиш сwиммер рефлеcц он ментал ҳеалтҳ жоурней афтер Парис голд“ (эн-гб). ББC Спорт (2024-йил 2-сентябр). Қаралди: 2025-йил 16-июл.
- ↑ „2024 Паралймпиc Гамес“ (эн). Лондон Регион (2024-йил 24-сентябр). Қаралди: 2025-йил 16-июл.
- Suzuvchilar 2024-yilgi Yozgi Paralimpiada oʻyinlarida
- Suzuvchilar 2016-yilgi Yozgi Paralimpiya oʻyinlarida
- Buyuk Britaniyalik Paralimpiya oʻyinlari kumush medali sovrindorlari
- Buyuk Britaniyalik Paralimpiya oʻyinlari bronza medali sovrindorlari
- Britaniya Imperiyasi ordeni ofitserlari
- 2024-yilgi Yozgi Olimpiada oʻyinlari sovrindorlari
- XXI asr ingliz sportchi ayollari
- Yashayotgan insonlar
- 1998-yilda tugʻilganlar