Алифбо (араб Алифбосининг бошланғич икки ҳарфи — алиф ва бонгл номидан олинган) — бирор тилнинг ёзувига қабул қилинган ва маълум анъанавий тартиб берилган ёзув белгилари (мас, араб Алифбоси, лотин Алифбоси) ёки бўғин белгилар (мас, ҳинд Алифбоси — деванагари) мажмуи. Алифбо милоддан аввалги 2000-йил охирларида қад. Уга-рит ва финикий ёзуви товуш тизимидан келиб чиққан. Ундан илгари Миср иероглифлари саноқ тизими мавжуд бўлган, деб тахмин қилинади. Туркий халқларнинг рун, Урхун-Енисей ёзуви ва туркий (уйғур) ёзувлари бўлган. Уларга оид ҳарфлар жадвали товуш белгилари ҳақидаги бошқа манбалардаги маълумотлар ҳамда шу ёзув ёдгорликлари асосида тузилган. Ҳозирги ҳарфий ва баъзан бўғин Алифболари финикий Алифбо сидан, оромий (араб, яҳудий), юнон (лотин ва ҳоказо) ва бошқа Алардан келиб чиққан. Араб Алифбосига — барча араб мамлакатлари, шунинг-дек Эрон, Афғонистон, Покистон, Шарқий Туркистон — Шинжон, шунингдек ХИИИ—ХХ-аср бошларида туркий халқлар ёзув тизимида; лотин Алифбосига Америка, Австралия қитъасидаги барча халқлар, Европанинг кўпчилик халқлари, Осиё ва Африкадаги баъзи халқлар (Индонезия, Туркия ва бошқалар) ёзув тизимида; Кирилл Алифбосига — Европа, Осиёдаги баъ-зи халқлар ёзув тизимида; ҳинд бўғин Алифбосига — Ҳиндистондаги кўпгина элатлар ёзув тизимида амал қилинган[1].

Алифболар

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил