Alifmoy
Алифмой — ўсимлик мойлари ва алкид смолаларидан олинадиган модда. А. сариқ рангда нолча ранггача бўлган шаффоф суюқлик бўлиб, ёғоч ва металлга яхши суркалади, ҳавода аста-секин қотиб юпқа эластик парда ҳосил қилади. Ўсимлик мойларидан олинадиган А. табиий (таркибида мой миқдори 331100%), аралаш (таркибида мой миқдори 70-75%) ва ярим табиий (таркибида мой миқдори 50- 55%) хилларга; алкид смолаларидан олинадиган А. глифталли, пентафталли ва ксифталли (таркибида мой миқдори 50%) хилларга бўлинади. Табиий А. грунтовкалар, шпаклевкалар, бўёқлар тай-ёрлашда, ёғоч ва ғовак ма-териаллар сиртига шимдиришда, аралаш қуюқ мойли бўёқларни суюлтиришда, алкидли А. мойли бўёқлар тайёрлашда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |