Aligote
Qiyofa
Алиготе — ўртапишар, винобоп узум нави. Франсия халқ селексиясида яратилган. Тупи ўртача, баъзан заифроқ ўсади. Барги тўгарак, уч бўлакчали, арра тишли. Барг орқаси тукли. Гули икки жинсли. Узум боши ўртача, оғирлиги 100-110 г, ғужуми тиғиз, йирик (диаметри 12-16 мм), кўкиш-оқ, жигарранг доғлари бор. Куртаклари ёзилганидан то ҳосили пишгунча вегетация даври 321130-150 кун давом этади. Фаол ҳарорат йиғиндиси 2600°-2850° да августнинг охирида пишади. Таркибида 25% қанд бор. Ҳосилдорлиги 100-150 с/га. Касалликларга чидамли, совуққа бардоши ўртача. Ҳосилидан соф ва шампан винолар, коняк учун спирт тайёрланади. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида экилади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Алиготе“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |