Alimentar isitma
Qiyofa
Алиментар иситма — эмадиган болаларга тўғри келмайдиган овқат бериш натижасида гавда температурасининг кўтарилиши. Овқатда оқсил ортиқча бўлиб, сув кам бўлса, масалан, қуруқ ёки қуюқ сут яхши суюлтирилмай берилса, соғлом бола ҳам иситмалаши мумкин. Эмадиган бола организмига ортиқча ош тузи кириши натижасида ҳам Алиментар иситма кузатилади. Етарли миқдорда сув ичирилиши билан температура пасайиб, аслига келади. Алиментар иситма асосан организмнинг сувсизланишига боғлиқ. Бунда иситма чиқишига сувнинг мутлақ камлиги эмас, балки овқат билан кирган оқсил ва сув ўртасидаги нисбатнинг бузилиши сабаб бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |