Alisa Babs
Ҳилдур Алиса Нилсон (1924-йил 26-январ — 2014-йил 11-феврал)— тахаллуси Алиса Бабс швециялик қўшиқчи[1].
| Алис Бабс | |
|---|---|
![]() Нилсон 1940-йил | |
| Таваллуди |
Ҳилдур Алиcе Нилсон 26-январ 1924-йил |
| Вафоти |
11-феврал 2014-йил (90 ёшда) Стокголм Швеция |
| Касби | хонанда, актриса |
| Фаолият йиллари | 1939-2004 |
Алиса ижод фаолияти давомида швед фолклори, Елизавета даври қўшиқлари, опера ва жаз каби турли мусиқий йўналишларда ижро этган. Халқаро миқёсда асосан жаз хонандаси сифатида танилган бўлса-да, Алиса Бабс Эуровисион қо'шиқ танлови 1958да Швеция номидан иштирок этган илк вакил сифатида ҳам тарихга кирган. 1972-йилда унга Қироллик саройи хонандаси унвони берилган. Алиса бу мақомга сазовор бўлган илк опера бўлмаган ижрочи ҳисобланган.
Фаолияти
Алиса Бабс 1940-йилда суратга олинган Сwинг ит, магистерн! (Ўйнанг, устоз!) филми орқали катта шуҳрат қозонган[2]. Шундан сўнг у ўндан ортиқ швед тилидаги филмларда суратга туша бошлаган. Экрандаги одобли, меҳрибон ва қувноқ қиз образи билан машҳур бўлишига қарамай, унинг атрофида шаклланган ёшлар маданияти катта авлод вакилларининг танқидига учраган. Ҳатто бир руҳоний Алиса Бабс атрофидаги мухлисликни „маданий ҳаётнинг касаллиги“ деб атаган[3].


1963-йилдан бошлаб унинг америкалик бастакор ва пианиночи Дуке Эллингтон билан узоқ йиллик ижодий ҳамкорлиги бошланган[2]. Бабс Эллингтоннинг айнан унинг овози учун ёзилган иккинчи ва учинчи Саcред Cонcерц асарларининг ижросида қатнашган. Хонанданинг овоз диапазони уч октавадан ортиқ бўлган. Эллингтоннинг таъкидлашича, Алиса Бабс ижро эта олмаган ҳолларда қўшиқнинг қисмларини куйлаш учун уч нафар алоҳида хонандадан фойдаланишга тўғри келган[4].
1963-йилда унинг „Афтер Ёу’ве Гоне“ қўшиғи ёзилган пластинкаси Буюк Британиянинг Неw Мусиcал Эхпресс ҳит-парадида 29-ўринни эгаллаган[5].
1972-йилда Бабс Бритиш Броадcастинг Cорпоратион радиосининг илк эшиттиришлари бошланганининг 50 йиллигига бағишланган нидерландиялик „Аунтиэ“ қўшиғининг ёзилишида ҳам иштирок этган.
Шахсий ҳаёти
1943-йилда Алиса Бабс Нилс Ивар Сёблом (1919–2011) билан турмуш қурган. Уларнинг уч фарзанди бўлган: Лиллеба Сёблом Лагербек (1945-йилда туғилган), Ларс-Ивар (Лассе) Сёблом (1948-йилда туғилган) ва Титти Сёблом (1949-йилда туғилган)[6][7].
1973-йилдан 2004-йилгача Алиса Бабс турмуш ўртоғи билан бирга Cоста дел Сол, Испанияда яшаган, бироқ Швеция ва халқаро миқёсдаги ижодий фаолиятини давом эттирган. Ҳаётининг сўнгги йилларида улар Швецияга қайтиб келишган.
Мукофотлари
2003-йилда Швеция ҳукумати томонидан унга Иллис қуорум мукофоти топширилган[8].
Вафоти
Алис Бабс 2014-йил 11-февралда Стоcкҳолм шаҳрида Алцгеймер касаллиги асоратлари туфайли 90 ёшида вафот этди[4][6][7][9].
Манбалар
- ↑ Cоок 2005, с. 27.
- ↑ 2,0 2,1 Яноw, Сcотт „Алиcе Бабс: Биограпҳй“. АллМусиc. Қаралди: 2011-йил 4-июн.
- ↑ Реней, Том „Алиcе Бабс: Тҳе Раре Делигҳт Оф Ёу“. Биограпҳй. Неw Энгланд Публиc Радио - НЕПР.нет (2014-йил 14-апрел). 2015-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-апрел.
- ↑ 4,0 4,1 Мосей, Чрис „Алиcе Бабс: Ви Миннс Алиcе Бабс (2014)“. Мусиcал ревиэwс (2014-йил 25-сентябр). Қаралди: 2015-йил 6-апрел.
- ↑ Чрис Давиэс. Бритиш & Америcан Ҳит Синглес, Бацфорд.
- ↑ 6,0 6,1 Кеэпнеwс, Петер. „Алиcе Бабс, Wҳо Санг фор Эллингтон, Диэс ат 90“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2014-йил 14-феврал). Қаралди: 2015-йил 6-апрел.
- ↑ 7,0 7,1 „Сwедиш сингер Алиcе Бабс диэс агед 90“. ТҳеЛоcал.се (2014-йил 11-феврал). 2015-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-апрел.
- ↑ „Регерингенс белöнингсмедалжер оч регерингенс утмäркелсе: Профессорс намн“ (св). Регерингсканслиэт (2006-йил 1-январ). 2021-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-май.
- ↑ Алиcе Бабс дöд, Дагенс Нйҳетер 11 Фебруарй 2014 (шведча)
