Алиса Владимировна Мон (туғилгандаги исми – Светлана Владимировна Безух; 1964-йил 15-август, Иркуцк вилоятининг Слюдянка шаҳрида туғилган) – 1980-йилларнинг охирида „Подорожник“ қўшиғини ижро этиб машҳурликка эришган совет ва россиялик эстрада хонандаси. Унинг шуҳратининг иккинчи тўлқини 1997-йилдаги „Алмаз“ ва 1998-йилдаги „Стан моим“ хитлари билан боғлиқ.

Алиса Мон
Али́са Влади́мировна Мон
Таваллуди Светлана Владимировна Безух
15-август 1964-йил
Жанрлар поп мусиқа
Касби қўшиқчи, бастакор
Фаолият йиллари 1985-ҳозиргача
Гуруҳлари Лабиринт
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР - Rossiya bayrogʻi Россия
Веб-сайт ҳттп://алисамон.cом/

Ҳаёти

1964-йил 15-августда Иркуцк вилоятининг Слюдянка шаҳрида дунёга келган.

Слюдянкадаги 4-мактабда таълим олган. Ўқишда яхши натижаларга эришган, фаол бўлган, мактаб комсомол қўмитаси аъзоси сифатида маданий-оммавий тадбирларни олиб борган ва ташкил этган. Яхши куйлаган, ўзи қўшиқлар ёзган, мактабда ансамбл тузган, чехословакиялик қўшиқчи Карел Готтнинг қўшиқларини тинглашни ёқтирган, Алла Пугачовага тақлид қилиб, унинг қўшиқларини ижро этган.

1983-йилда Новосибирскдаги мусиқа билим юртининг эстрада бўлимига ўқишга кирди. Новосибирск ресторанларида қўшиқчи сифатида ишлаб даромад топган. 1985-йилда мактабнинг жаз оркестри солисти бўлди. Кейинчалик ўрта маълумот олмай таълим муассасасини тарк этди[1].

1986-йил январидан 1989-йил декабригача Новосибирск давлат филармонияси қошидаги Сергей Муравёв раҳбарлигидаги „Лабиринт“ жамоасида ишлади, айни пайтда яккахон ижод билан ҳам шуғулланди.

У „Мона Лиза“ сўзига оҳангдош бўлган „Алиса Мон“ тахаллусини қабул қилди. Бу тахаллус кейинчалик қўшиқчининг паспортдаги расмий исмига айланди[2].

1988-йилда „Возми моё сердсе“ номли албоми чоп этилди[3]. Унга Михаил Танич сўзлари билан ёзилган „Подорожник“ қўшиғи ҳам киритилган бўлиб, у „Қўшиқ-1988“ кўрсатувида ижро этилгач, хонанданинг биринчи хитига айланди. Фестивал ижрочига томошабинлар эҳтироми ва бутуниттифоқ миқёсидаги машҳурликни келтирди. 1980-йиллар охирида „Лабиринт“ гуруҳининг биринчи катта гастрол сафари амалга оширилди.

1991-йилда Финляндиядаги „Миднигҳт Сун“ танловида диплом соҳибаси бўлди, у ерда иккита қўшиқни – бирини фин тилида, иккинчисини инглиз тилида ижро этди. 1990-йиллар бошида саҳнани тарк этиб, Слюдянкага қайтди, сўнгра Иркуцк вилоятидаги Ангарск шаҳрига кўчиб ўтди ва у ерда „Энергетик“ маданият уйи бадиий раҳбари лавозимида ишлади.

1993-йилда артистлик фаолиятини қайта бошлади. 1997-йилда машҳур „Алмаз“ қўшиғини ёзиб олди ва унга клип суратга олди.

Ҳозирги кунда қўшиқчи телевидениеда камдан-кам кўринади, асосан тунги клублар ва ресторанларда чиқиш қилади. Москвада истиқомат қилади.

2020-йилда НТВ телеканалида „Суперстар! Қайтиш“ шоусида иштирок этди. 2-ўринни эгаллади. 2021-йилда НТВ телеканалида „Шоумаскгоон“ шоусининг иштирокчиси бўлди. 2022-йилда НТВ телеканалидаги „Ниқоб“ шоусининг учинчи мавсуми иккинчи ярим финалида Мушукча образида таклиф этилган меҳмон сифатида қатнашди.

Шахсий ҳаёти

Икки марта турмушга чиққан.

Биринчи турмуш ўртоғи – Василий Маринин – Лабиринт гуруҳининг гитарачиси[4]

Иккинчи турмуш ўртоғи – Сергей Муравёв – „Лабиринт“ гуруҳининг бастакори ва продюсери[5], „Порожник“ қўшиғига мусиқа ёзган. Ўғли – Сергей (туғ. 1989-йил 14-ноябр) – тунги клубларда чиқиш қилади, блюз чалади, шеърлар ёзади.

Дискографияси

  • 1988 – Возми моё сердсе // „Мелодия“[6]
  • 1991 – Согрей меня
  • 1997 – Алмаз // „Союз“
  • 1998 – Ден вдвоём // „ОРТ-РЕКОРДС“
  • 2001 – Погрусти со мной
  • 2001 – Потансуй со мной
  • 2005 – Мои любимиэ песни[7][8].

Қўшиқлари

  • Подорожник
  • Алмаз
  • Обещаю
  • Стан Моим
  • Отзвенело лето
  • Кофе в постел
  • Снежинка
  • Живая вода
  • Розовиэ очки
  • Платок на памят подарил

Манбалар

  1. ↑ „Звезды на час. Куда пропали звезды 90-х? Девяностые (90-е) @Центральное Телевидение“. 2021-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-январ.
  2. ↑ телефонный справочник Москвы
  3. ↑ „Лабиринт — Возьми Моё Сердце (Винйл, ЛП, Албум, Репресс) | Дисcогс“. 2021-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-июл.
  4. ↑ „Алиса Мон: краткая биография, фото и видео, личная жизнь“. 2018-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-октябр.
  5. ↑ „ПРЕССА :: Алиса Мон“ (деадлинк). 2009-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-август.
  6. ↑ „Лабиринт — Возьми Моё Сердце (Винйл, ЛП, Албум, Репресс) | Дисcогс“. 2021-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-июл.
  7. ↑ „ПРЕССА :: Алиса Мон“ (деадлинк). 2009-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-август.
  8. ↑ „Официальный сайт Алисы Мон“. 2017-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-август.