Алитус ёки Alytus (литовча: Алйтус) – Литва Республикасидаги шаҳар, Неман дарёсининг ҳар иккала соҳилида. Вилнюсдан 108 км жануби-ғарбдаги темир йўл стансияси. Аҳолиси 74,9 минг киши (1990). Уй-рўзғор совуткичлари, металл конструксиялар, кимё, машинасозлик заводлари, тикувчилик фабрикаси, механика техникуми бор. Ип газлама ва гўшт комбинатлари қурилган. Ўлкашунослик музейи бор. Алитус ХИВ асрдан маълум.

Алитус ёзма манбаларда биринчи марта 1377 йилда тилга олинган. Шаҳар номи аҳоли пункти этагидан оқиб ўтувчи дарё – Алитупис номидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. 1581 йил 15 июнда Алйтус Магдебург қонунини (ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи) ва гербни – қизил фонда оқ атиргулни олди. Шунинг учун бугунги кунда Алитус оқ атиргуллар шаҳри деб ҳам аталади. У ерда шаҳар ҳокимияти қурилган, бозор майдони жиҳозланган, черков қурилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил