Жазоир Демократик Халқ Республикаси (арабча: الجمهورية الجزائرية الديمقراطية الشعبية‎‎, Ал-Жумҳурияту л-Жазоирияту д-Димуқротияту ш-Шаъбия) — Африканинг шимоли-ғарбидаги давлат, Мағриб мамлакатларидан бири. БМТ аъзоси Майдони 2381,7 минг км2. Аҳолиси — 37,9 млн. киши (2013). Пойтахти — Жазоир шаҳри. Жазоир ҳудуди маъмурий жиҳатдан 47 вилоя (вилоят) ва Катта Жазоир пойтахт округига бўлинади.

Жазоир Демократик ва Халқ Республикаси
الجمهورية الجزائرية الديمقراطية الشعبية
Шиор: من الشعب و للشعب
(Арабча: халқ томонидан ва халқ учун инқилоб)
Мадҳия: Қасаман
Location of Jazoir
Пойтахт Жазоир
Расмий тил(лар) Араб тили
Ҳукумат Семи-Президентлик Давлат
Абдулмажид Теббун
Аймен Бенабдерраҳмане
Мустақиллик (Франсиядан)
• Сана
5-июл 1962
Майдон
• Бутун
2,381,740 км2 (11-ўрин)
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
32,531,853 (37-ўрин)
• Зичлик 13/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$233,900 мил. (40-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$7,190
Пул бирлиги Алгериан Динар (ДЗД)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+1
Қисқартма АГ
Телефон префикси 213
Интернет домени .дз
الجزائر.

Давлат тузуми

Жазоир — республика. Амалдаги конституция 1996-йил 28-ноябрдаги референдумда маъқулланган. Давлат бошлиғи — президент (1999-йилдан А. Бутефлика). У умумий ва тўғри яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади ва яна 1-марта қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият — бир палатали Миллий халқ мажлиси. Ижрочи ҳокимият — президент бошчилигидаги Вазирлар кенгаши.

Табиати

Жазоир Атлас тоғларининг марказий қисмида ва Саҳрои Кабирда жойлашган. Ўрта денгиз соҳили субтропик, қолган қисми тропик минтақада. ТелАтлас, Саҳрои Кабир Атласи тизмалари, Орес ва Варсенис тоғларини чуқур даралар кесиб ўтган. Тоғ ораларидаги текислик ва платоларда шўр кул (себх)лар, Шимоли-шарқдаги катта паст-текисликда қумликлар учрайди. Жануби-шарқда зинапоясимон платолар билан ўралган Ахаггар вулқон тоғлиги (Тахат чўққиси 3005 м) жойлашган. Қумли (Катта Ғарбий Эрг, Катта Шарқий Эрг, Игиди, Шеш ва бошқалар) ва тошлоқ, катта чўллар бор. Ж.да нефт, табиий газ, уран, темир, қўрғошин ва рух рудалари, фосфорит, симоб қазиб олинади. Жазоир нефт захираси бўйича Африкада 3-ўринда (200 га яқин нефт ва газ конлари бор).

Ж.нинг шимолда иқлим субтропик, Ўрта денгиз иқлими, қиши серёмғир, илиқ, ёзи иссиқ, қуруқ. Январнинг ўртача темпатураси соҳилда 12°, тоғ оралиғидаги текисликларда 5°, июлники 25°. Энг юқори темпатура ҳамма жойда 40° дан баланд. Ёзда қуруқ шамол ва қаттиқ қурғоқчилик бўлиб туради. Ноябр-январда ёғингарчилик кўпроқ бўлади. Йиллик ёғин Тел-Атласда 400–800 мм, Кабилия тоғларида 1200 мм гача. Қишда қор тоғ чўққиларида 10—20 кунгина сақланиб туради. Саҳрои Кабир қисмида июлнинг ўртача темпатурараси 30°, йиллик ёғин 200–400 мм. Саҳрои Кабирда чўл иқлими, йиллик ёғин 50 мм дан кам. Темпатуранинг суткалик фарқи 30° га етади. Қумли бўрон бўлиб туради.

Қуруқ дарё ўзанлари — водий кўп. Энг каттаси — Шалиф (уз. 700 км). Дарёларда қисқа вақтли тошқинлар бўлиб туради. Ж.нинг шимолдаги водийларда тўғон, сув омборлари ва ГЕСлар қурилган. Суғоришда фойдаланилади. Саҳрои Кабирда ер ости сувларининг захираси катта. Шимолий Ж.да жигарранг тупроқлар, баландлик минтақаларида эса жигарранг ва қўнғир ўрмон тупроқлари тарқалган. Тоғ этакларида шўрхоклар учрайди. Саҳрои Кабирда тошлоқ чўл тупроқлари, шамолда кўчиб юрувчи қумлар бор.

Соҳилларда Ўрта денгизга хос ўсимликлар, тоғларнинг 800–1000 м баландликлари оралиғида доимий яшил бутазорлар, зайтун, хандон писта, ундан юқорида пўкак дарахти, дуб, қарағай, арча, сарв ва б. ўсади. 1500–2000 м баландликда туйя ва арчазорлар, 2000 м дан юқорида кедрзорлар бор. ТелАтласдан жанубда чала чўл ўсимликлари, Саҳрои Кабир қумларида шўра, эфемер ўсимликлар ўсади.

Арслон, қоплон, ғизол, туяқуш, бакланнинг кўпи қириб юборилган. Шимолий Жазоирда маймун, тўнғиз, қуён, Саҳрои Кабирда сиртлон, чиябўри, тулки, ғизол ва жайронлар учрайди. Кемирувчилар, йиртқич қушлар, судралиб юрувчилар, ҳашаротлар (чигиртка) ва б. кўп.

Аҳолиси асосан жазоир араблари (83 %) ва барбарлардан иборат. Европаликлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси — 51,7 %. Расмий тили — араб тилининг жазоир лаҳжаси. Араб ва барбарлар ислом динининг сунна мазҳабида. Йирик шаҳарлари: Жазоир, Ваҳрон, Қусантина, Анноба.

Тарихи

Жазоир ҳудудидан топилган қуйи ва ўрта палеолит даврига мансуб тош қуроллар бу ерда 300—400 минг йил илгари ибтидоий одамлар яшаганидан далолат беради. Мил. ав. ХИИ асрда финикияликларнинг биринчи манзилгоҳлари пайдо бўлган. Мил. ав. ИИИ асрда Жазоир ҳудудида вужудга келган Нумидия давлатида шаҳарлар қурилган, деҳқончилик ривожланган. Кейинчалик у Римнинг бир мил. ав. 46 йил).

Римликлар ҳукмронлиги вақтида лотин тили, ИИ асрдан христиан дини тарқалди. В асрда Жазоир ҳудудини вандамар, ВИ асрда византияликлар эгаллаган. ВИИ асрда Жазоир Араб халифалиги таркибига қўшиб олинди. Барбарлар ислом динини қабул қилди. ВИИИ асрга келиб, Мағрибда бир неча султонликлар Араб халифалигидан ажралиб чиқди. Булардан энг йириги хорижийлар имоматлпгп эди. Кейинчалик бу ерда фотимийлар, зиёрийлар, ҳаммодийлар давлати вужудга келди. ХИ асрда икки йирик араб қабиласи (Бану Ҳилол ва Бану Сулаймон)нинг Жазоирга кириб келиши араблаштиришни тезлаштирди. Мамлакатнинг ғарбий қисмида Ал-Муробитун, кейинчалик Ал-Муваҳҳидун давлати пайдо бўлди.

ХВИ аср бошларида Жазоирнинг қирғоқбўйи шаҳарларини испанлар босиб олди. Жазоир заминдорлари мамлакатни ҳимоя қилишда „денгиз қароқчилари“ деб ном чикарган ака-ука Барбароссааан ёрдам сурашди. Лекин Хайруддин Барбаросса (1519—46 йиллар хукмронлик қилган) ҳарбий тартиб ўрнатиб, ўзини турк султонининг ноиби деб эълон қилди. ХВИ асрнинг 2-ярмида Жазоир Усмонли турк салтанатининг қироллиги (вилояти)га айлантирилди. Юқори табақа вакиллари томонидан сайланган дей (йўлбошчи) Бобо Али туркларга бож тўламай, мустақил бўлиб олди (1711). Европа давлатлари Жазоир мустақиллигини тан олиб, у билан шартнома туза бошладилар. Лекин франсузлар дей армиясини енгиб (1830), мамлакат пойтахти — Жазоирни эгаллади. Мамлакат ичкарисида амир Абдулкрдир бошчилигидаги кабилалар франсузларга қаттиқ қаршилик кўрсатди. Лекин бу ҳаракат бостирилди. Франсия ҳукумати европаликларга Жазоир ерларидан фойдаланишга рухсат берди. Мамлакатда европалик ишчилар, хизматчилар ва зиёлилар сони орта бошлади. Аммо маҳаллий аҳолининг сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва европаликлар тузган ташкилотларга аъзо бўлиши ман қилинган эди. ХХ аср бошларида ёш жазоирликлар ҳаракати бошланди. Бу ҳаракат қатнашчилари жазоирликларга Франсия фуқароларининг сиёсий ҳуқуқлари берилишини талаб қилдилар. Биринчи жаҳон уруши йилларида жазоирликлар Франсия армиясига сафарбар қилинди, бу эса маҳаллий аҳоли норозилигини янада кучайтирди. Мустамлакачилар ҳукумати озодлик ҳаракати тазйиқи остида айрим жазоирликларга (сармоядор, мансабдор ва ер эгаларига) ўзини ўзи бошқариш органларига сайловда иштирок этишларига розилик берди (1919). 1926-йил Франсиядаги жазоирлик ишчиларнинг кўпчилиги „Шимолий Африка юлдузи“ номли миллий инқилобий ташкилотга бирлашди. Лекин бу ташкилот 1929-йилдан Парижда, 1936-йилдан Ж.да яширин ишлашга мажбур бўлди. 1931-йил тузилган Уламолар уюшмаси маданият ва таълимнинг араб тилида олиб борилишини талаб қилиб чиқди. Натижада маҳаллий аҳоли бирмунча сиёсий эркинликларга, сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга бўлди. Сиёсий ташкилотлар Ж.ни тинч йўл билан демократлаштириш тарафдорлари ташкилоти — Мусулмонлар Конгресси (1936-йил тузилган)га бирлашди. Аммо Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан мамлакатда реаксия кучайиб, бир неча партиялар фаолияти тақиқлаб қўйилди. Мамлакатда ишсизлар тобора кўпайди. Бу эса мустамлака тузумига карши норозиликни янада кучайтирди. 1947-йил Жазоирнинг тоғли жойларида партизан отрядлари (фидойилар) пайдо бўлди. 1954-йил мартда „Бирликда ҳаракат қилиш инқилобий қўмитаси“ тузилиб, кейинчалик у Миллий озодлик фронти (МОФ)га айлантирилди. МОФ секин-аста қуролли қўзғолонга тайёрланди. 1954-йил 1-ноябр да қўзғолон бошланди. Франсия ҳукумати қўзғолонни бостириш учун Ж.даги армиясининг сонини кўпайтирди. Жазоир Миллий озодлик армияси (ЖМОА, 1954-йил тузилган) барча ватанпарварлар билан бирлашиб, мустамлакачиларга қаттиқ қаршилик кўрсатди. 1958-йилда ЖМОА раҳбарлари билан Марокаш ва Тунис ҳукмрон партиялари вакиллари иштирокида Танжер ва Тунис шаҳарларидаги анжуманда тузилган Жазоир Республикасининг Муваққат ҳукуматини Осиё ва Африканинг кўпгина давлатлари тан олди. Ж.даги миллий озодлик курашини бостира олмаган Франсия хукумати ён беришга мажбур бўдди. 1962-йил 18-мартда Эвиан ш.да тузилган шартномага мувофиқ уруш ҳаракатлари тўхтатилиб, Франсия Жазоирдан ўз армиясини, Саҳрои Кабирдан ҳарбий базаларини олиб кетди. 1962-йил ўтказилган сайловда Жазоир Халқ Демократик Республикаси тузилганлиги эълон қилинди. Республиканинг биринчи ҳукуматини Ахмад Бин Белла бошқарди.

1963-йил август конституциясига биноан президентлик ва якка партиялик тизими жорий қилиниб, Аҳмад Бин Белла президент деб эълон қилинди. Шундан сўнг тескаричи кучлар қўзғолон уюштирди ва бу қўзғолон вақти-вақти билан 1965-йилгача давом этди.

Аграр ислоҳот ўтказилишининг чўзилиб кетиши, мамлакатда ишсизлик кўплиги натижасида аҳоли ўртасида ҳукуматга қарши норозилик пайдо бўлди. 1965-йил 19-июнда армия Бин Беллани ҳокимиятдан четлатди. Ҳокимият Инқилобий Кенгаш қўлига ўтди ва Хуари Бумиддин раҳбарлигида янги ҳукумат тузилди. Инқилобий Кенгаш Американинг нефт трестлари устидан назорат ўрнатди (1967), Франсиянинг 12 банкидан 11 тасини (1968) ва чет эл (асосан Франсия) саноат компанияларини давлат ихтиёрига олди. 1979-йилдан буен президент лавозимини эгаллаб келган Ш. Бинжадид 1992-йилда истеъфога чиқди. 1995-йил 16-ноябрда ўтказилган сайловда Лиамин Зеруал, 1999-йил 15-апрелда ўтказилган сайловда Абдулазиз Бутефлика президент этиб сайланди.

Жазоир — 1962-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992-йил 30-июнда ўрнатган. Миллий байрами — 1-ноябр — Инқилоб куни (1954).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

1989-йилгача Миллий озодлик фронти мамлакатдаги бирдан-бир партия эди. Ўша йили бошқа партияларнинг фаолиятига ҳам ижозат берилди. Асосий партиялари: Миллий озодлик фронти, 1954-йил тузилган; Социалистик кучлар фронти; 1963-йилда тузилган; Маданият ва демократия учун бирлашма, 1989-йилда асос солинган;Жазоир байроғи. Миллий демократик бирлашма, 1997-йилда тузилган; „АнНахда“ ҳаракати, 1990-йилда ташкил этилган; Ислом нажот фронти, 1989-йилда асос солинган; Тинчлик учун курашувчи жамият ҳаракати, 1990-йилда тузилган, 1997-йилгача Ислом жамияти ҳаракати деб аталган; Миллий ислоҳотлар ҳаракати, 1999-йилда асос солинган. Жазоир меҳнаткашлари умумий иттифоқи касаба уюшмаси 1956-йилда тузилган, Африка касаба уюшмалари бирлиги ташкилоти ва Араб касаба уюшмалари халқаро конфедерацияси аъзоси.

Хўжалиги

Жазоир — саноати (хусусан кон саноати) нисбатан ривожланган аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши — 37,7 %, қишлоқ хўжалигининг улуши — 14,9 %. Жазоир Африка мамлакатлари ичида табиий газ чиқариш, узум етиштириш ва вино тайёрлашда, нефт қазиб олиш, буғдой, арпа етиштириш ва зайтун мойи тайёрлашда, ситрус мевалари етиштиришда етакчи ўринда туради. Жазоир мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш йўлига ўтди. Иқтисодиётда давлат сектори устун мавқени эгаллайди (ялпи ички маҳсулотнинг салкам 80 %). Аммо давлат корхоналарининг аксарияти ўз қувватининг 40—50 % атрофида ишлайди. Енгил ва озиқ-овқат саноатида хусусий сармоя устун — 70— 90 %, қурилишда 60 %, хизмат кўрсатиш, улгуржи ва чакана савдода 80 % гача.

Саноатда нефт (йилига ўртача 35 млн. тонна), газ (163 млрд. м3), темир рудаси, фосфат ва рангли металлар қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш етакчи тармоқларга айланган. Темир ва қўрғошин рух рудалари, тошкўмир, бирмунча миқдор мис рудаси ҳам қазиб олинади. Бир йидда 17,3 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Маҳсулот ишлаб чиқариш саноати металлургия, машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё ва электротехника тармоқлари, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш корхоналаридан иборат. Озиқ-овқат, айниқса виночилик, тамаки, консерва саноати, зайтун ёғи ишлаб чиқариш ривожланган. Тўқимачилик, металл ишлаш корхоналари бор.

Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи — деҳқончилик. Буғдой, арпа, шоли, жавдар, маккажўхори ва б. дон экинлари экилади. Аммо табиий шароитлари ғоят қулай бўлишига қарамай, қишлоқ хўжалиги мамлакат озиқ-овқат эҳтиёжининг атиги ʻ/3 қисмини таъминлайди. Йилига донли экинлар ҳосили 4—5 млн. тоннани ташкил этади. Ж.да сабзавот ва мевалар ҳам етиштирилади. Воҳаларда токзор, зайтунзор ва хурмозорлар бор. Ж.да қорамол (1,5 млн.га яқин), қўй (15 млн.), эчки, туя боқилади. Балиқчилик ривожланган. Пўкакбоп дуб пўстлоғи, энг яхши нав қоғоз ишлаб чиқаришда ишлатиладиган алфа ўти (дунёда 1-ўрин) териб олиш йўлга қўйилган. 1980-йиллар охиридан мамлакатда хўжаликни бозор иқтисодиёти изига кўчиришга киришидди. Ислоҳот доирасида давлат хўжаликларининг мустақиллиги кенгайтирилди, уларнинг бир кисми аксиядорлик жамиятларига айлантирилди ва хусусий кишилар қўлига берилди. Хорижий сармояни фаол жалб этиш сиёсати олиб борилди. Аграр ислоҳат ўтказилиши натижасида социалистик типдаги давлат хўжаликлари тарқатиб юборилди ва улар ўрнида 22 мингга яқин майда коперативлар тузилди. Ерларнинг бир қисми яккаҳол деҳқонларга топширилди. Транспортида темир йўл муҳимаҳамиятга эга (4,3 минг км, шундан 240 км электрлаштирилган). Асосий темир йўл магистрали Ужда (Марокаш) — Ваҳрон — Жазоир — Қусантина — Гардимав (Тунис). Автомобил йўлларининг уз. 88 минг км. Асосий магистрал соҳил бўйлаб кетган. Нефт ва газ қувурлари бор. Денгиз транспорти ташки савдо учун хизмат қилади. Муҳим денгиз портлари: Жазоир, Ваҳрон, Анноба, Бажоия, Арзев. Ҳаво транспорти ривожланган. 31 та аэродром бор. Халқаро аҳамиятга эга аэропортлари Жазоир, Анноба ва Ваҳрон шаҳарларида.

Жазоир четга нефт, газ, вино, ситрус маҳсулотлари, тамаки, пўкак, қоғоз ва б. чиқаради. Четдан машиналар, саноат ускуналари, озиқ-овқат (дон, сут, гўшт), кийим-кечак ва б. келтирилади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: АҚСҲ, Франсия, Германия, Италия, Япония. Пул бирлиги — динор.

Соғлиқни сақлаш. 1974-йилдан мамлакатда бепул тиббий хизмат жорий этилган. 40 мингдан ортиқ ўринли 200 га яқин касалхона ва тиббий муассаса бор. Мамлакатда 7,6 минг шифокор ишлайди. Шифокор ва доришунослар Жазоир университетида тайёрланади. Ўрта малакали тиббий ходимларни 20 тиббиёт мактаби етиштириб чиқаради. Университетларнинг тиббиёт факултетларида, соғлиқни сақлаш, гигиена, тропик офталмология, стоматология илмий тадқиқот институтларида тиббиётга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади. Маорифи, маданиймаърифий ва илмий муассасалари. Жазоир мустақилликка эришгач, маориф соҳасида катта ютуқларга эришилди. 7 та университет, 170 та бошқа олий ўқув юртлари, 700 та ҳунар-техника таълими марказлари бор. Мамлакатдаги умумтаълим мактабларида 260 мингдан ортиқ ўқувчи, олий ўқув юртларида 200 минг талаба таълим олади. Энг йирик кутубхонаси — Жазоир ш.даги Миллий кутубхона (1 млн.га яқин асар). Йирик музейлари — Жазоир Миллий музейи (1930), Антик дунё ёдгорликлари миллий музейи (1897) ва б. Асосий илмий муассасалар Жазоир ш.да. Ядро тадқиқот институти (1966), Океанография институти, Астрономия, астрофизика ва метеорология расадхонаси, Биокимё институти мавжуд. Тиббиёт муаммолари билан Ракка қарши марказ, Пастер институти (паразитология ва микробиол.), гигиена, трахома ва тропик офталмология, стоматология институтлари шугулланади. Ветеринария, виночилик технологияси, чигирткага қарши кураш муаммолари Миллий агрономия институтида ўрганилади. И. т.ларни ривожлантириш ва кадрлар таерлашда Жазоир университети ва унинг Ваҳрон ҳамда Қусантинадаги филиаллари етакчи рол ўйнайди. Турли соҳа мутахассислари Жазоир ш.даги махсус мактаблар (политехника, педагог, журналистика, савдо ва б.)да тайёрланади.

Матбуоти, радио эшиттириши ва телекўрсатуви. Асосий газ. ва журналлари: „Ал-Мужоҳид“ („Курашчи“, 1963-йилдан араб тилида ва 1965-йилдан франсуз тилида чиқадиган газ.), „Аш-Шааб“ („Халқ“, 1962-йилдан араб тилида чиқадиган газ.), „Революсон африкен“(„Африка инқилоби“, 1963-йилдан франсуз тилида чиқадиган журнал), „Революсон э травай“ („Инқилоб ва меҳнат“, 1963-йилдан франсуз ва араб тилида чиқадиган ойлик журнал), „Алжери—актюалите“ („Жазоир — сўнгги хабарлар“, 1965-йилдан франсуз тилида чиқадиган газ.), „Ал-Жумҳурия“ („Республика“, 1963-йилдан араб тилида чикадиган газ.,), „Журнал офисел де ла Репюблик Алжерен Демократик э Попюлер“ („Жазоир Халқ Демократик Республикасининг расмий газетаси“, 1962-йилдан франсуз ва араб тилларида чиқади). Жазоир расмий ахборот агентлиги — Алжери ПрессСервис 1961-йилда тузилган. Жазоир радиотелевидениеси 1962-йилдан ишлайди. Радиоэшиттирув араб, кабил, франсуз тилларида, телекўрсатув араб ва франсуз тилларида олиб борилади. Адабиёти араб, кабил ва франсуз тилларида. Араб ва кабил тилларидаги адабиёт испан ва турк мустамлакачиларига карши кураш даври (16— ХВИИИ асрлар)да юзага келган. ХИХ аср адабиётида Ж.да миллатларнинг шаклланиши ва франсуз мустамлакачиларига тобе бўлиб қолиш жараёни акс этди. Халқ оғзаки ижоди ривожланди. ХХ асрда мустамлакачиларни фош этувчи асарлар пайдо бўлди. „Халқнинг диний шеърият хазинаси“ тўплами араб тилида биринчи бор нашр этилди (1928). Араб сўзлашув тилининг Жазоир лаҳжасида яратилган ҳамда табақачилик сарқитлари ва мустамлакачиликни қораловчи драма асарлари, новеллалар катта муваффақият қозонди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги давр адабиётида хотин-қизлар эркини ҳимоя қилиш Аҳмад Ридо-Ҳухунинг „Маккалик қиз“ романида, Жазоир халқининг келажак учун олиб бораётган қаҳрамонона кураши Мустафо ал-Ашраф ва Абдуллоҳ Нақлий драмаларида ўз ифодасини топди. Муфди Закария ёзган миллий мадҳия (1958) инқилобий руҳ билан суғорилган.

Франсуз тилидаги адабиёт ХХ асрнинг 20-йилларида шаклланди. У дастлаб турмушнинг турли кўринишларини, Иккинчи жаҳон уруши арафасида ва ундан кейин маҳаллий халқ онгининг ўсиб боришини акс эттирди. 50—60-йилларда Жазоир ватанпарварларининг франсуз қамоқхоналарида азоб чекишини кўрсатувчи асарлар яратилди (Мезиан Нуриддиннинг „Гангрена“, Анри Аллегнинг „Асирликдаги жангчилар“ ва б.). 1963-йил Жазоир Ёзувчилар уюшмаси тузилди, 1964-йилдан „Новомбр“ („Ноябр“) адабий журнал чиқа бошлади.

Жазоир адабиётининг энг яхши намуналари (Муҳаммад Дибнинг „Катта хонадон“ романи ва б.) ўзбек тилига таржима қилинган.

Меъморлиги

Денгиз бўйларида Финикия, Рим, Византия даврига оид ибодатхона, театр, зафар тоқи, кўприк, ҳаммом, бозор, турар жой ҳаробалари, Гиппон, Картенна ва Тимгад шаҳар қолдиқлари сақланиб қолган. Ўрта аср шаҳар кўчалари қинғир-қийшиқ, тор бўлиб, уларда арк („касба“), масжид, Мадраса, раста ва саройлар (Қалъа-БениҲаммаддаги мажмуа) кўплаб қурилган. Х асрдаЖазоир ш.га, 12— ХИИИ асрларда Тлемсен ш.га асос солинди. Жазоир ва Қусантинада турк ҳокимларининг ХВИ—ХВИИИ асрларга оид сарой ва боғлари сақланган. Турар жойлар шаҳарда 2—3 қаватли қилиб ғиштдан, қишлоқда бир қаватли қилиб лойгуваладан (томлари текис қилиб) солинган. 1930-йилдан Жазоир, Ваҳрон, Анноба каби шаҳарларда Европа меъморлиги (М. Корбюзе ғояси) таъсирида кўп қаватли уй-жой ва жамоат бинолари қурилди. Жазоир мустақилликка эришгач, маъмурий бинолар, университет мажмуаси (меъмори О. Нимейр), мактаб ва турар жойлар қуриш тезлашди.

Тасвирий санъати

Жазоир ҳудудидан неолит даврига хос қояларга ишланган одам ва жонивор тасвирлари, ов ҳамда маросим манзаралари ва б. расмлар, римликлардан қолган мозаика қолдиқлари топилган. Ўрта аср иншоотлари (ХИИ—ХИИИ аср масжидлари) ганч ўймакорлиги ва кошинкорлик билан зийнатланган. Жазоир замонавий тасвирий санъати франсуз рассомлари иштироки ва таъсирида ривожланган. Жазоирлик мўйқалам усталари орасида ака-ука Муҳаммад ва Умар Расимлар, Темам Ранем, Х. Бенанбур, М. Бузид, М. Алдан машҳур. ХХ асрнинг 20—30-йилларига келиб тасвирий санъатда маҳаллий рассомлар ижоди устунлик қила бошлади. 60—90-йилларда баъзи рассомлар реалистик мавзуда, айримлари эса абстракт услубда ижод қилди. Қад. амалий безак санъати (кандакорлик, ўймакорлик, тўқимачилик, кулолчилик, заргарлик) анъаналари замонавий руҳда ривожланаётир. Маҳаллий меъморлар, рассом, ҳайкалтарош ва амалий санъат усталари Жазоир ш.даги Миллий меъморлик ва нафис санъат мактабида (1881-йил асос солинган) тарбияланади.

Мусиқаси араб мусиқасининг маҳаллий-ҳудудий услубларидан бири бўлиб, ВИИ—ВИИИ асрларда умавийлар, Х асрда Андалусия (араб Испанияси), ХВ—ХВИ асрлардан бошлаб турк мусиқа анъаналари таъсирида шаклланган. Кўчманчи ва ўтроқ жазоирликлар мусиқа фолклорида туя боқувчиларининг қўшиклари — „ҳуда“, тўй маросим қўшикларидан „зажал“, лирикишқий — „лаяли“, „маввал“, диний айтимларидан „риса“, „зикр“ маросим туркуми, „ағани рамазон“, „ағани мавлуд“ қўшиқлари, мумтоз ашула — „муашшах“ ва бошқалар вокал жанрлар кенг тарқалган. Жазоир анъанавий касбий мусиқанинг асосий жанри — нуба туркуми ВИИИ—ИХ асрлардан таркиб топган бўлиб (машҳур бастакор, хонанда ва созанда Зирёд мактаби), ҳар бир нуба 5 асосий қисм (Бтайхи, Мсаддар, Башраф, Дарж, Инсираф ёки Хлас)дан иборат. Жазоир мумтоз мусиқасида 3 маҳаллий услуб фарқланади: Жазоир (пойтахт, марказий), Тлемсен ва Кустантания (Қусантина). Кустантания нуба туркуми энг қад. ҳисобланади ва яратилган жойига нисбатан „алҚарнатия“ (Гренада) деб ҳам аталади. Нуба туркуми таркибида расд (рост), нава (наво), чарка (чоргоҳ), ирак (ироқ), сика (сегоҳ), ҳсин (ҳусайний) каби ўзбек мақомларига номдош нубалар мавжуд. Нуба ижрочилигида торли чолғулардан уд, камонли рабоб, қонун, пуфлама чолғулардан — най, урма чолғулардан — дарбукка, тор, дафф ва наққора, ХХ асрдан бошлаб (турк маданияти таъсирида) европа созлари (скрипка, алт, виолончел, кларнет) ҳам кенг қўлланади. Анъанавий мумтоз ва халқ мусиқа жанрлари ўзаро яқинлашуви туфайли ХХ асрдан янги оммабоп мусиқа услуби тараққий этди. Созанда ва бастакор Ҳожи Муҳаммад ал-Анқо бу услубнинг ёрқин намояндасидир. Хонандалардан Зерок Муҳаммад, Муҳаммад Тобил, Марям Вафо, созандалардан Бин Ҳамза, Саад, Билқосим, Халфалар машҳур. Жазоир ш.да Миллий мусиқа институти мавжуд.

Театри

Жазоир халқининг қадимги ўйинлари, диний маросимларида театр санъати нишоналари бўлган. Биринчи Жазоир театр труппаси (араб тилида) ХХ асрнинг 20-йилларида ташкил топган. Унинг асосчиси — 100 дан ортиқ песа ёзган драматург, актёр ва режиссёр Р. Ксентини. Унинг „Бу-Борма“, „Истанбулдаги амаким“, „Зед-Алех“ ва б. песалари машҳур. Ксентинининг издоши Б. Муҳиддиннинг „Хоинлар“, „Хушомадгўйлар қабиласи“ песаларида озодлик ғоялари кўтарилди. Муҳиддин труппаси А. Накли, Молер, Софокл ва Ибсенларнинг асарларини саҳналаштирди. Кўп актёрлар Миллийдемократик инқилоб (1954)да қатнашдилар ва кейинчалик чет эл (Тунис)га ўтиб кетишга мажбур бўлдилар. Улар Тунисда бадиий даста туздилар. Мамлакат мустақилликка эришгач, 1962-йилда шу даста асосида актёр ва режиссёр М. Котиб бошчилигида Жазоир миллий театри ташкил этилди.

Киноси

Миллий кинематография Миллий-демократик инқилоб даври (1954—62) да юзага келди. 1957-йил миллий озодлик фронти кинематографияга тайёрлов мактабини очди, 1961-йил эса муваққат инқилобий ҳукумат махсус кино бўлимини ташкил этди. Бу ташкилотлар озодлик учун курашга бағишланган бир қанча ҳужжатли ва ташвиқий филмлар ишлаб чиқаришга шароит яратди. 1962-йилдан Жазоир кинематографияси анча кенгайиб, бадиий филмлар ҳам ишлаб чикарила бошлади. 1967-йил Миллий кинематография савдо ва саноати бошкармаси (1974-йил Жазоир хроника хизмати билан бирлаштирилган) ташкил этилган. „Жазоир шаҳри учун кураш“, „Ауресдан эсган шамол“, „Оловли йиллар солномаси“, „Декабр“, „Қочқин“, „Сир калити“, „Мерос“, „Биринчи қадам“, „Келин“ каби ленталар Жазоир кинематографиясининг энг яхши филмларидир. Уларда озодлик ҳаракати тарихи, долзарб ижтимоий-сиёсий масалалар, хотин-қизлар озодлиги муаммолари кўтарилган.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил