Тўйинган углеводородлар – углеводородларнинг гомологик қатори, умумий формуласи CнҲ2н+2. Ациклик бирикмалар синфига мансуб; энг оддий вакили – метан CҲ4; бу қатордаги ҳар қайси кейинги азо ўзидан олдинги углеводороддан CҲ2 гуруҳ (гомолог) билан фарқланади. Қаторнинг бошланғич 4 аъзосининг номи – метан CҲ4, этан C2Ҳ6, пропан C3Ҳ8, бутан C4Ҳ10; кейинги гомологларнинг номи юнонча саноқ сонлар билан ифодаланади, масалан, C5Ҳ12— пентан,C6Ҳ14-гексан C8Ҳ18— октан, C10Ҳ22—декан, C16Ҳ34— сетан. Барча тўйинган углеводородлар нинг номига „ан“ қўшимчаси қўшиб айтилади. Тўйинган углеводородларнинг молекулаларидаги углерод атомлари бир-бирига оддий боғ билан боғланган. Бутангача бўлган Тўйинган углеводородлар ва неопентан – рангсиз газ, C5Н12 дан то C17Н36 гача —суюқлик, ундан кейингилари қаттиқ моддалардир. Тўйинган углеводородлар сувда эримайди, кўпчилик органик эритувчиларда яхши эрийди. Тўйинган углеводородлар кимёвий жиҳатдан инерт, шунинг учун ҳам уларга парафинлар деб ном берилган. Лекин нисбатан қаттиқ шароитда улардаги водород атомлари бошқа атом ва гурухларга алмашиниши мумкин; ана шу реаксиялар асосида кўпгина муҳим саноат маҳсулотлари олинади; чунончи: тўйинган углеводородларни хлорлаб, метилхлорид, метиленхлорид, хлороформ; нитролаб—нитропарафинлар; қуйи тўйинган углеводородларни оксидлаб спирт, алдегид, кетон ва кислоталар олинади. Тўйинган углеводородларни каталитик дегидрогенлаб олефинлар (пропилен, бутенлар), диолефинлар (бутадиен, изопрен), изомерлаб изобутан ва изопентан ҳосил қилинади. Тўйинган углеводородлар тошкўмир, ёнувчи сланецларни ҳайдаб ҳам олинади. Тўйинган углеводородлар нефтда (5—60%), ўсимликларда, асалари мумида бўлади. Озокерит деярли юқори тўйинган углеводородлардан иборат; табиий газда 99% гача метан бор. Тўйинган углеводородлар пластмассалар, синтетик каучук ва толалар, ювувчи моддалар олишда муҳим хом ашё ҳисобланади; эритувчилар сифатида қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тўйинган углеводородлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

2. ОРГАНИК КИМЙО – Г. А.ИХТИЙАРОВА, М. А.ЭСҲМУҲАМЕДОВ, Р. И.ИСМАИЛОВ, У. К.УРИНОВ, Т.:2019 (линк[сайт ишламайди])