Alkenlar
Алкенлар — таркибида қўшбоғ бўлган тўйинмаган углеводородлар. Алкеннинг жуда кўп молекулалари ўзаро бирикиб (полимерланиш реаксияларига киришиб), юқори молекулали бирикмалар ҳосил қилади. Кўпгина муҳим полимерлар (полиэтилен, полипропилен, полистирол, полиизопрен) шу йўл билан олинади (қаранг тўйинмаган углеводородлар).
Олефинлар (франс. деfi ант — мой ҳосил қилувчи, лот. олеум — мой ва фаcио — қиляпман), алкенлар — тўйинмаган углеводородларнинг гомологик қатори, умумий формуласи СпН2п. Занжири очиқ бўлиб, битта қўш боглидир. Ациклик бирикмаларга киради. Олефинларнинг энг оддий вакили этилен СН2=СН2 бўлганлигидан улар этилен углеводородлари деб ҳам аталади. Этилен ва унинг яқин гомологлари (пропилен СН2=СН—СН3, бутенлар С4Н8, амиленлар С5Н|0 ва бошқалар) кўпинча алки-ленлар деб юритилади. Олефинлар Женева номенклатурасига мувофиқ тегишли тўйинган углеводородларнинг номига қараб аталади, фақат „ан“ қўшимча ўрнига „эн“ қўлланади ва занжирдаги қўшбоғ ўрни рақамлар билан кўрсатилади. Бутендан бошлаб олефинлар қаторида структура изомерияси мавжуд; бундан ташқари, молекуласида қўшбоғ борлигидан олефинлар геометрик изомерлар ҳолида ҳам бўлиши мумкин (қаранг Изомерия). Олефинлар физик хоссасига кўра, тўйинган углеводородлардан кам фарқ қилади. Уларнинг қайнаш температураси алканларга қараганда анча паст, зичлиги эса бирмунча юқори. Қуйи олефинлар (С2Н4 дан С4Н8 гача) газ, кейингилари С8Н36 гача суюқлик, ундан юқориси қаттиқ моддалардир. Барча олефинлар рангсиз, сувда деярли эримайди, спиртда оз эрийди, углеводород ва эфирларда яхши эрийди. Олефинларнинг қўшбоғига водород, галогенлар, водород галогенидлар, сув осонликча бирикади (бунда мойсимон суюқлик ҳосил бўлади; олефинларнинг номи ҳам шундан олинган). Олефинлар осон изомерланиб, полимерланиб ва сополимерланиб қимматбаҳо маҳсулотлар ҳосил қилади (қаранг Полиолефинлар, Полиэтилен, Полипропилен, Полиизобутилен). Юқори алкилланиш қобилияти олефинларнинг муҳим хоссаси ҳисобланади (қаранг Изооктан). Олефинлар саноатда, асосан, нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ва табиий газлардан олинади. Олефинларнинг кимёвий реаксияларга киришиш хусусияти юқорилиги, арзонлиги туфайли улардан нефт-кимёвий синтезда пластмассалар, синтетик каучуклар, кимёвий толалар ва бошқа муҳим саноат маҳсулотлари олишда фойдаланилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |