Алклед (алюминий ва инг. cлаг – қопланган) – икки томонидан қалинлигига нисбатан 2-10 фоизгача тоза алюминий ёки бошқа алюминий кртишмаси қатлами қопланган (плакировкаланган), мустаҳкам алюминий қотишмаларидан тайёрланган ярим фабрикат (чала маҳсулот – лист, қувур ва бошқалар). Электркимёвий жиҳатдан занглаш (коррозия)дан ҳимояланган бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил