Алкор, тоғзира (Атҳаманта маcропҳйлла) – зирадошлар оиласига мансуб ўқ илдизли кўп йиллик резавор ўсимлик. Бўйи 1-2 м. Ёшига қараб ҳар йили биттадан 15 тагача поя чиқаради. Барглари мураккаб, қалин. Тўпгуллари соябон, му-раккаб, поясининг учида жойлашган. Ҳар бир соябончада 20 тача гул бўлади. Илдизи йўғон. Уруғлари майда, тухумсимон, узунлиги 4-6 мм. Алкор июн – июлда гуллайди, август- сентабрда уруғи пишади. Ўрта Осиё флораси учун эндемик ҳисобланади. Ўзбекистонда 1500-2800 м баландликдаги тоғ ёнбагрларида ўсади. Тошкент, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида тарқалган. Алкор, айниқса, унинг уруғи, гули ва барглари хушбўй эфир мойларига ниҳоятда бой (1,67%). Шунинг учун Алкорни маҳаллий аҳоли резавор 349 ўсимлик сифатида таомга ишлатади. Алкор қўшилган сут маҳсулотлари узоқ вақт (15-20 кун) гача ачимайди. Унинг сояда ёки офтобда қуритилган барги ва уруғлари бодринг, помидор, карам, олма, қовун, тарвуз ва бошқаларни тузлаш учун ишлатилади. Алкорнинг ўзига хос хушбўй ҳиди узоқ сақланиб туради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил