Allegretto
Аллегретто (италянча: „аллегретто“ — тезроқ) — 1) ўртача тезликдаги мусиқа сур’ати кўрсаткичи. Аллегро ва Анданте ўртасидаги тезлик белгиси бўлиб, қисқартириб алл-то шаклида ҳам ёзилади[1];
2) шу сур’атда ижро этиладиган мусиқа асари ёки унинг қисми[2]. Ўзбекистон композиторлари асарларида, кўпроқ, сур’ат сифатида ишлатилади: Икром Акбаровнинг 1-квартети (1-қисми) ва 3-квартети (2-қисми), Сулаймон Юдаковнинг „Майсаранинг иши“ операсидаги Ҳидоятхон қўшиғи ва бошқа[3].
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аллегретто“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Аллегретто“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |