Аллегро (италянча: „аллегро“ — жонли, қувноқ, хушчақчақ) — мусиқада: 1) тез мусиқа сур’ати кўрсаткичи[1][2];

2) шу сур’атда ижро этиладиган мусиқа асари ёки унинг қисми[1][2]. Одатда соната, квартет, симфония ва бошқаларнинг биринчи (баъзан, тўрт ва бошқалар) қисми. Соната аллергоси — соната-симфоник туркуми бош (биринчи) ёки сўнгги қисмининг мумтоз тузилмаси (қаранг Соната шакли).

Ўзбекистон композиторлари асарларида кенг ишлатилади. Масалан, Ик. Акбаровнинг „Шоир хотирасига“ поэмаси, Р. Ҳамроевнинг 1-симфонияси (1-қисм), „Мафтунингман“ кинофил-мида Шариф қўшиғи (М. Бурҳонов) ва бошқа;

3) жадал ижро этиладиган машқлардан тузилган мумтоз ракс машғулотининг бир қисми. Турли айланишлар ва сакраш малакасини такомиллаштиришга ёрдам беради;

4) Европада сакрама ва оёқ учида юриш ҳаракатларига асосланган мумтоз рақс. Барча жўшқин рақслар Аллерго сур’атида яратилади[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ 2,0 2,1 И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аллегро“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.