Allergen
Аллерген — аллергик реаксияларни келтириб чиқарувчи модда. Аллергенлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: ноин-фексион Аллергенлар — маиший, эпидермал Аллергенлар, ўсимлик гулларининг чанглари, озиқ-овқат, дори-дармонлар, турли хил кимёвий моддалар. Инфексион Аллергенлар — бактериялар, замбуруғлар, вируслар ва бошқа Маиший Аллергенлар — уй чанги, пар ёстиқ патлари, дафния, кутубхона чанглари. Эпи-дермал Аллергенлар — ёввойи ва уй ҳайвонлари (ит, мушук, от, қўй ва бошқалар) жуни, қазғоғи. Дори Аллергенлари: 0,9% ли физиологик эритма ва глюкозадан ташқари деярли ҳамма дорилар. Ўсимлик гулларининг чанги 35 мкм дан кичик бўлса ва ўзида аллергенлик хусусиятини намоён эца, шамолда узоқ масофага уча оладиган бўлса, ал-лергик касаллик пайдо қилиши мумкин. Бундай ўсимликларга эрмон, бургон, макка, ялпиз ва бошқа киради. Озиқ-овқат Аллергенлари: ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари (сут, тухум, асал, балиқ, ёнғоқ, мош, нўхат, ситрус мевалар, шоколад ва бошқалар). Кимёвий Аллергенлар — турли хил порошоклар, пасталар, урсол (соч бўёғи таркибидаги модда, бензин, бензол ва бошқалар).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |