Аллергик дерматит – бу аллергенлар таъсирида тери яллиғланиши. Аллергик дерматитлар 2 турга бўлинади.

Аллергик дерматит

Аллергик монтакт дерматит

– Аллерген терига тўғридан тўғри тушади

– Аллерген терига тўғридан тўғри тушмайди аксинча фекал орал йўл билан тушади[1].

Этиология

Аллергик дерматит ёки аллергик дерматозлар организмнинг аллергенга нисбатан сезувчанлигининг юқорилигига боғлиқ

Организмда сезувчанлик паст бўлса танада бир нечта доғлар пайдо бўлади. Аксинча организмда сезувчанлик юқори бўлса тошмалар бутун танага тарқалади, тана ҳарорати ошади.

Клиник кўриниши

Терининг аллерген билан тўқнашган жойида пайдо бўлган тошмалар, агар антигистамин дори воситалари қабул қилинмаса тошмалар катталашиб соғлиқ учун жиддий хавф туғдирадиган холатлар пайдо бўла бошлайди

Даволаш

Аввало, касалликка сабаб бўлган омилни йўқ қилиш керак. Антигистаминлар (Алерзин, Супрастин) ва кортикостероид дори воситалари, суртмаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ[2].

Парҳез

Аллергия учраган беморлар парҳез қилишлари керак бўлади:

  • Истеъмол қилиш мумкин бўлган егуликлар – Мол гўшти

– Сут маҳсулотлари

– Гуруч

– Мевалар

– Ўсимлик ёғида тайёрланган таомлар

– Нон

– Қоқилар

– Сабзавотлар

  • Тавсия этилмайдиган маҳсулотлар

– От, қўй ва эчки гўштлари

– Мош, нўхот, ловия

– Данакли маҳсулотлар

– Ширинликлар

– Қовун, тарвуз, полиз маҳсулотлари

– Кетчуп, маёнез

– Ширинликлар

– Шўрланган ва дудланган маҳсулотлар

Парҳез қоидаларига амал қилгандан сўнг кўп ҳолларда аллергик касалликлардан тезда соғайишга ёрдам беради, лекин баъзан уларни истеъмол қилгандан сўнг ҳам аллергия кузатилиши мумкин. Шунинг учун касаллик белгилари ўтиб кетгандан кейин ҳам уч ой давомида парҳез тутилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Аллерген дерматит билан касалланган беморларда махсус даво чораларини кўришганидан кейин касаллик кизатилмайди. Лекин агар бошқа сабаб туфайли танада аллергия пайдо бўладиган бўлса, контакт дерматит қайталаниш хавфи мавжуд.

Манбалар