Allianz Arena
Аллианз Арена (терма жамоалар ўртасидаги мусобақалар давомида – Арена Мюнхен) – Мюнхен шимолидаги футбол стадиони. Стадион сиғими 75.000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, улардан 2.152 таси бизнес ўриндиқлари, 1.374 таси ВИП ўриндиқлар ва 227 таси ногиронлар аравачасига мўлжалланган. Халқаро ўйинлар давомида стадионнинг максимал сиғими 70.000 тагача томошабинга туширилади. Бундеслиганинг 2005/06 йилги мавсумдан бери „Бавария“ уй ўйинларини шу ўйингоҳда ўтказмоқда. Бундан ташқари, стадион 2006-йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари, 2011/12 Чемпионлар лигаси финали, шунингдек, 2020-йилги Европа чемпионати ўйинларига мезбонлик қилган. Дастлаб, арена "Бавария" ва „Мюнхен 1860“ клубларига тегишли эди, аммо кейин Бавария Мюнхен 1860га тегишли улушни сотиб олди ва стадионнинг ягона эгасига айланди.
| Тўлиқ номи | Аллианз Арена |
|---|---|
| Жойи |
|
| Асос солинган | 2002-йил 21-октабр |
| Қачон қурилган | 2005-йил апрел |
| Қачон очилган | 2005-йил 30-май |
| Эгаси |
|
| Иншоот нархи | €340 млн |
| Меъмор |
|
| Ҳажми | 75.000 |
| Майдон ўлчами | 105м × 68м |
Стадионнинг хусусиятлари




Стадион Мюнхеннинг Швабинг-Фрейман (нем.: Счwабинг-Фреиманн) туманининг шимолида жойлашган. Стадионда 2 та болалар боғчаси/мактабдан кейинги гуруҳлар, ЛЕГО Wорлд ва 800 м² майдонда Бавария клуби дўкони мавжуд. Буларнинг барчаси Стадион ичида жойлашган бўлиб, унда дастлаб „Мюнхен 1860“ савдо дўкони ва Медион, Деуцче Телеком ва Ауди учун кўргазма майдонлари жойлашган. 2012-йил май ойида ушбу жойда „Бавария тарихи олами“ музейи очилди[1]. 6500 м² майдонда кўплаб озиқ-овқат дўконлари мавжуд. Стадионга тегишли 9800 та машинага мўлжалланган тўрт қаватли автотураргоҳ Европадаги энг йирик автотураргоҳлардан бири ҳисобланади. Аренанинг шимоли ва жанубида мухлислари бор автобуслар учун мўлжалланган яна 350 та тўхташ жойи мавжуд. Чипталар жами 55 та стадион кассаларида сотилади.
Шаклига кўра Аллианз Арена кўпинча „пуфлатиладиган қайиқ“ (нем. Счлаучбоот), „автомобил шиналари“ (нем. Аутореифен), „ҳаво ёстиғи“ (нем. Луфткиссен) деб номланади.
Фасад ва том қуруқ ҳаво билан тўлдирилган 2760 ёстиқдан иборат. Ҳар бир ёстиқ қизил, кўк ва оқ ранглар билан ёритилиши мумкин. Мезбон жамоалардан қай бири стадионда ўйин ўтказса, у ўша жамоага мос рангда ёритилади (Бавария учун қизил, „Мюнхен 1860“ учун кўк), агар Германия терма жамоаси аренада ўйнаса, ёстиқлар оқ рангда ёритилади. Ёритиш нархи соатига тахминан €50. Уларнинг ёруғлиги шунчалик кучлики, тиниқ кечаларда Аллианз Аренани Алп тоғлари чўққиларидан, яъни тахминан 75 км масофадан аниқ кўриш мумкин. Томнинг остида қуёш нурларидан ҳимоя қилиш учун ўйин вақтида ёпилиши мумкин бўлган пардалар мавжуд.
2006-йилги Жаҳон чемпионати

Аллианз Арена 2006-йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган стадионлардан бири эди. Жаҳон чемпионати пайтида Аллианз Арена белгиси стадиондан демонтаж қилинди ва Мюнхен санъат уйи томига ўрнатилди. Демонтаж ва ташиш нархи тахминан €150.000 ташкил этди[2].
2006-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида стадионда қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтди:
маҳаллий вақт билан кўрсатилган
Манбалар
- ↑ „Диэ ФC Баерн Эрлебнисwелт эрöффнет им Маи 2012“. ФC БАЕРН (30-август 2011-йил).
- ↑ „Счрифтзуг «Аллианз Арена» им «Фериэндомизил» ин дер Принзрегентенстраßэ (нем.)“. АЛЛИАНЗ АРЕНА (28-апрел 2006-йил).