Аллигаторлар (Аллигатор) — тимсоҳлар туркумининг бир уруғи. Икки тури: Миссисипи ва Хитой Аллигатори бор. Миссисипи Аллигатори ёки чўртан Аллигатор (Аллигатор миссисипиэнсис) Шимолий Американинг жануби-шарқида тарқалган.Бўйи 4,6 м га яқин, олдинги оёқ бармоқлари орасида сузгич пардаси бор. Хитой Аллигатори. (А. синенсис) Янсзи дарёсининг қуйи оқимида тарқалган, бўйи 2,5 353м га яқин. Аллигаторнинг асосий озиғи балиқ бо'либ одамга ҳужум қилмайди. Май охири ва июн бошида урчайди. Урғочиси 20-60 дона тухум қўяди. Аллигатор 85 йилгача умр кўради. Бир вақтлар Аллигатор Шимолий Америкада кўп эди. Териси учун кўплаб овланганидан ҳозир камайиб кетган. Аллигаторнинг ошланган терисидан сумка, чамадон, эгар қопламаси каби буюмлар тайёрланади. Иккала тур ҳам Халқаро Қизил китобга киритилган. АҚСҲ ва Кубада Миссисипи Аллигатор махсус фермаларда боқилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил