Allium
Пиёз (Аллиум) — лоладошлар оиласига мансуб икки йиллик ва кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркумига киради, сабзавот ва манзарали экин. Шимолий ярим шарда 500 га яқин тури маълум. Энг кўп турлари Ўрта Осиё, Кавказ, Шарқий Сибирда, камроқ тури Европада ва Узоқ Шарқда учрайди. Ўзбекистонда пиёзнинг дойра пиёз (қирқбарг пиёз), писком пиёз (тоғ пиёз), кўримсиз пиёз, ғадир-будур пиёз, ҳаворанг пиёз (гулпиёз), ёввойисаримсоқ пиёз, саримсоқ пиёз (саримсоқ), шуберт пиёз (чўчқа пиёз), қоратов пиёз (чўчқақулоқ), новча пиёз (анзур пиёз), чимён пиёз, северсов пиёз каби 15 хил ёввойи тури ўсади. Асосан, 6 хил тури — ош пиёз (ватани Ўрта Осиё ва Афғонистон), батун пиёз (ватани Шарқий Сибирнинг жануби), порей пиёз (ватани Ўрта денгиз бўйлари) ва бошқа ерларда экиб етиштирилади.
| Пиёз | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Энг кўп тарқалган тури ош пиёз (А. cепа Л.) тупроқ унумдорлигига ғоят талабчан, совуққа чидамли ва ўта намсевар сабзавот экини. Ўрта Осиёдан ташқари АҚСҲ, Болгария, Испания, Миср, Франсия, Италия ва Япония мамлакатларида кўп экилади. Ўзбекистонда 2 йиллик, айрим мамлакатларда 2 ва 4 йиллик экин. Пиёз бошлари япалоқ, узунчоқ ёки юмалоқ. Таркибида (навларига қараб) 2,4—14% қанд, 2—13,9 мг% С витамини, эфир мойи, баргида эса 19—57,7 мг% С витамини, шунингдек, А, В, В2 витаминлари ва 1,3—5,9 мг% Аллиниум про-витамини, лимон ва олма кислоталар, фитонсидлар ва бошқа витамин, моддалар мавжуд.
Пиёз боши поясининг шохланишига қараб кам, ўртача ва кўп уяли навларга ажратилади. Кам уяли навлар 1, айрим ҳолларда 2, ўрта уяли навлар 2— 3, кўп уяли навлар 5 ва ундан кўп пиёзбошлар ҳосил қилади. Таъмига кўра, ош пиёз навлари аччиқ, ярим аччик ва чучук турларга ажратилади.
Пиёз асосан, озиқ-овқатда ишлатилинади. Табобатда эса ошқозон-ичак, нафас ўрганлари ва юрак-томир системаси касалликларини даволашда фойдаланилади. Ош пиёз бир ёки бир неча генератив ва вегетатив куртаклар жойлашган қисқа поядан иборат. Гули икки жинсли. Илдизи попук илдиз. Уруғи уч қиррали, 1000 донаси 2,5—4 г. Пиёз жанубий, ғарбий, шарқий кенжа турларга бўлинади. Ўзбекистон ва Қозоғистон жанубида жанубий ва қисман ғарбий кенжа турга оид маҳаллий навлар тарқалган. Буларга Андижон оқ пиёзи (йирик, оқ), Самарқанд қизил 172 пиёзи (думалоқясси, қизил), марғилон пиёзи ёки тухум пиёз (чўзик, тухумсимон, оқ), Қоратол пиёз (думалок, тилларанг), Фароби (йирик, думалоқясси, оқ), Каба 132 (йирик, думалоқ, жигаррангсарик), Тунгани-56 (думалоқясси, тўқ бинафшаранг) ва Испан 313 (йирик, думалоқ, оч сарик) пиёзлари ва бошқа турлари киради.
Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда 1-йили далага уруғи сепилиб, истеъмол учун ош пиёз (бошпиёз) олинади. 2-йили бош пиёз экилиб, уруғ олинади. Ўзбекистон шароитида пиёз экиладиган ер иложи борича бегона ўтлар чиқмайдиган қилиб тайёрланади, кузги шудгор эрта ўтказилади, култивация қилинади, мола босилади. Пиёз экиладигон ернинг гектарига 20—25 т чириган гўнг, технология талабларига кўра минерал ўғитлар солинади. Ўрта Осиёда пиёз 3 муддатда: эрта кўкламда (феврал охири — март бошларида) ёзи кузда (август охири — сентябр бошларида) ва кечки кузда (ноябрда, „тўқсон босди“) экилади.
Пиёз сабзавот ва дала алмашлаб экиш тизимида етиштирилади. Энг яхши ўтмишдошлар — карам, памидор, бодринг, кузги дон экинлари манғизи, картошка. Ўсув даврида озиқлантирилади, суғорилади (ер ости сувлари чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда 12, ўтлоқ ботқоқли тупроқларда 7-8 марта), қўлда ёки кимёвий усулда ўтоқ қилинади. Сентябр охири — октябр бошларида қазилиб, аввал далада, кейин усти ёпиқ жойларда қуритилади ва сараланади, ҳар хил чиқиндилардан тозаланилади. Ҳосилдорлиги 120 дан 400—600 с/га. Уруғ олишда сараланган, навдор пиёз боши (нўш) эгатларга экилади. Майда пиёз бошчаларини нўш қилиб эрта баҳорда кўкпиёз ва ёз бошида бош пиёз олиш учун пиёз боши (нўш) кесилади. Пиёз уруғи июн охири — июл бошларида етилади. Гектаридан ўртача 3—5 с, айрим хўжаликларда 10 с гача уруғ олинади.
Асосий зараркурандалари пиёз пашшаси, тамаки шираси, пиёз парвонаси касалликлари, бўйин чириши, сохта кул, қоракуя ҳашароти, вирус касалликлари.
Ош пиёз ва унинг нўшидан ташқари, пиёзнинг батун, порей, шнитт, шалот ва жуда кўп бошқа турлари ҳам озиқ-овқатда ишлатилинади. Батун пиёз, (Аллиниумfi стулосум) пиёз бош тугмайдиган кўп йиллик ўсимлик. Бир жойда 3 — 4 йил ўсади (Салатний 35 нави). Барглари 25—30 см бўлганда— май охирида йиғиштирилинади. Ҳосилдорлиги 300 с/га. Порей пиёз (Аллиниум поррум)— пиёзбош тугмайдиган кўп йиллик ўсимлик. Узун ништарсимон баргли, сохта пояли кўп йиллик ўсимлик. Ҳосилдорлиги 250 с/га. Шнитт (Сибир) пиёз (Аллиниум счо-энопрасум) — ватани Жанубий Осиё бўлган кўп йиллик ўсимлик. Кам миқдорда етиштирилади. Кучли шохланади — 3 ёшлиси 50 тагача барг чиқаради. Баргида 70–105 мг% С витамини бор. Совуққа ўта чидамли, ҳосилдорлиги 150—200с/га. Шалот пиёз (Аллиниум асcалониcум) — ватани Жанубий Осиё бўлган кўп йиллик ўсимлик. Пиёз бошчалари майда, асосан Кавказда очиқ ва ёпиқ (ҳимояланган) тупроққа баҳорда экилади. Пиёзнинг вегетатив кўпаядиган саримсоқ пиёз (Аллиниум сативум) тури қимматли сабзавот экини (қаранг Саримсоқ). Пиёзнинг айрим ёввойи турлари барги ёки пиёзбоши истеъмол қилинади, писком пиёзи (Аллиниум пскеменс) каби бўйи 1 м га борадиган айрим турлари манзарали боғдорчиликда экилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |