Аллоа — Шотландиянинг марказий қисмида жойлашган шаҳар. Клакманнаншир округининг марказий шаҳри. Шаҳарнинг номи гел тилидан олинган бўлиб, оқар сув деган маънони англатади.

Тарихи

Шаҳар ҳақидаги илк малумотлар 1398 — йилга оид бўлиб, қирол Роберт ИИИ томонидан зодагон Томас Эрскингга Аллоа баронлиги тоқтиқ қилинганлиги қайд этилган. Эрскинг хонадонининг вакиллари томонидан черков бунёд этилган. 1565 — йилда Шотландия қироличаси Мария Стюарт ўғли Яков билан Аллоа минорасига ташриф буюришган. Қиролича Жон Эрскингга Мара Графлигини тортиқ этган. Ўз навбатида Жон Эрскинг 6 шаҳар ривожига жуда катта ҳисса қўшган. Унинг ташаббуси билан 1710 — йилда Аллоа божхона портига айлантирилган. 19-асрга келиб Аллоанинг аҳолиси 6440 кишидан иборат бўлган.

Шаҳарнинг иқтисодий аҳволи

20-асрга келиб, шаҳардаги иқтисодий аҳвол ёмонлашди, кўплаб кичик компаниялар касодга учради ёки, катта корпорациялар томонидан сотиб олиниб, бирлаштирилди. 1950 — йилда шаҳар порти ўз фаолиятини якунлади. 1960 -йилда эса темирйўл ёпилди. Бугунги кунда, шаҳар асосан, текстил ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Тарихий обидалар

Аллоэ минораси — Эрскин оиласининг қароргоҳи. Шотландия қироличаси Мария Стюарт ва унинг ўғли, Англия ва Шотландия қироли Яков бир неча маротаба меҳмон бўлишган.

Фойдаланилган адабиётлар

ҳттпс://www.ундисcовередсcотланд.cо.ук/аллоа/аллоа/индех.ҳтмл