Аллогенез (юн. аллос — бошқа ва генесис — келиб чиқиш, пайдо бўлиш) — организмлар гуруҳи эволюциясининг йўналиши, ўзаро яқин турларда тузи-лишнинг умумий даражаси ўзгармасдан сақланган ҳолда бир хилдаги хусусий мосланишларнинг бошқаси билан алмашинуви. Аллогенез яшаш муҳити ўзгарганида, масалан, қуруқ муҳит нам муҳит билан алмашганида (алломорфоз, яъни идиоадаптацияш) пайдо бўладиган адаптив ўзгаришдан иборат. Аллогенезда бир хил органлар ривожланиб ихтисослашади, бошқалари ўз аҳамиятини йўқотиб редуксияга учрайди. Шунинг билан бирга онтогенезнинг барча босқичлари ҳам қайта қурилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил