АЛЛОН МАҲАЛЛАСИ (Форобий кучаси, 278) — Олмазор (собиқ Собир Рахимов) туманидаги маҳалла. „Чимбой“, „Чиғатой дарвоза“, „Алишер Навоий“, „Беруний майдони“ ва „Университет“ маҳаллалари билан чегарадош. 1931-йил ташкил қилинган. „Аллон“ сўзи Махмуд Қошғарийнинг „Девону луготиттурк“ ва Навоий асарларида „Олонг“ (тепалик, паст-баландлик маъносида) шаклида учрайди. Дарҳақиқат, „А.“ Бинкат атрофида, шаҳар деворига яқин жойдаги тепалик ерда вужудга келган. Аҳолиси 3646 киши (2009). Миллий таркиби, асосан, ўзбеклар, шунингдек, рус, қозоқ, уйғур, татар, тожиклар ҳам яшайди. Маҳалла ҳудудида „Узстандарт“ агентлиги (Госстандарт), Бухоро яҳудийлари қабристони, болалар спорт майдончаси, чойхона, озиқ-овкқат дўконлари, супермаркет, 2 кафе, 2 сартарошхона, бир неча новвойхона мавжуд. Маҳалла фахрийларидан Далибой Зохидов 37 йил (1950—1987) оқсоқоллик қилган. Шу маҳаллада давлат арбоби Н. А. Мухитдинов (1917— 2008) туғилиб ўсган[1].

Аллон

Аллон маҳалласи
Маҳалла
Мамлакат О'збекистон
Шаҳар Тошкент
Туман Олмазор
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 (71)
Почта индекс(лар)и 700069
Автомобил коди 01

Манбалар

  1. ↑ Тошкент.Энсикопедия. Тошкент: Ўзбекистон, 2009 — 63-64-бет.